24 июн 09:47
Янгиликлар
Футбол
Модричнинг юбилей 200-учрашувида Хорватия Панамани таслим этди + ВИДЕО
Жаҳон чемпионатида иккинчи тур ўйинлари давом этмоқда.
Тошкент вақти билан бугун тонгда Хорватия терма жамоаси Панама билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган ўйинда Анте Будемирнинг ягона голи хорватларга ғалаба келтирди. Мазкур беллашувда Лука Модрич Хорватия терма жамоасидаги 200-учрашувида майдонга тушди.
Иккинчи турдан сўнг Хорватия 3 очко билан учинчи ўринда кетмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 28 июнь куни Ганага қарши ўтказади, 0 очко билан охирги ўриндаги Панама шу куни Англия билан куч синашади.
Ҳавола :
Фикрлар