UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

27 июл 07:48
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ қошида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки фаолияти таҳлил қилинди

Токио Олимпиадасига терма жамоамиз вакилларини ҳар томонлама пухта тайёрлаш ва унда юқори натижалар қайд этиши учун барча спорт соҳалари жамжиҳатликда фаолият олиб бормоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган навбатдаги йиғилишда МОҚ қошида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки иши кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрация спорт секторининг раҳбари Шавкат Султонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Азиз Камилов, федерациялар раҳбарияти, спорт фахрийлари, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутасаддилари ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

“Ўз меҳнатини аямаётган барча спорт жонкуярларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ҳозир терма жамоа вакилларининг машғулотларини чуқур ўрганиб, уни таҳлил қилиш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети профессорларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Хорижда йиғин ўтказаётган терма жамоаларимизнинг фаолияти ҳам ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳга ўша жойнинг қандай яхши шароити бор, уни ўзимизда ҳам татбиқ қилса бўладими каби жиҳатларни ўрганиш вазифаси юклатилган. Бунда фахрийларимизнинг ёрдами ҳам керак. Айнан уларнинг бой тажрибаси асосида ўзбек спортининг эртасини яратамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Иш давомида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки фаолияти, спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг машғулотларини ўрганиш натижасида қайд этилган хулосалар тингланди. Йиғилиш доирасида Шавкат Султонов, Ойбек Касимов, спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ва педагогика фанлари доктори, профессор Фикрат Керимов ҳам сўзга чиқиб, ўзбек спортининг тараққиётида йўлга қўйилган ушбу қадамнинг ўрни хусусида гапириб ўтишди. Шунингдек, илмий-методик марказнинг келгуси фаолиятида эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар, унинг ишини янада сифатли ва мукаммал қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг