UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

19 июн 07:05
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ вице-президенти Азизжон Камиловни табриклаймиз!

Бугун бутун ўзбек дзюдоси оиласи учун ўзгача бир кун!

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, жонкуяр ва фидоий раҳбар Азизжон Камилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Тан олиш керак, Азизжон Якубжанович федерация раҳбарлигига тайинланганидан сўнг юртимиз дзюдосидаги ислоҳотлар янада жонланди. Дзюдочиларимиз томонидан халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган натижаларда ҳам ижобий томонга ўсиш кузатилди. 

Шу йилнинг ўзида бир йўла икки дзюдочимиз Дюссельдорф "Катта Дубулға" турнирида олтин медални қўлга киритди. Бундай натижа анча йиллардан бери кузатилмаётган эди. Ўтган йилги Тошкент Гран-приси илк бор пойтахтимиздаги кўп тармоқли, муҳташам "Ҳумо Арена"да юқори савияда ташкил этилди. 

Буни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишди. Балки, шунинг натижаси ўлароқ юртимизга илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги ишониб топширилди. Бу каби муваффақиятларни узоқ санаш мумкин.       

Фурсатдан фойдаланиб, мураббийлар штаби, дзюдочилар, умуман, катта ўзбек дзюдо оиласи Азизжон Камиловни ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги унутилмас ва ўзгача кун - таваллуд айём билан чин қалбдан муборакбод этади. Азизжон Якубжановичга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хотиржамлик, фарзандлари роҳатини кўриб юришларини чин дилдан тилаймиз. 

Насиб қилса, биз биргаликда яна катта ютуқларга эришамиз. Олдимизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси, ундан аввал эса Жаҳон чемпионати ҳамда Тошкент Гран-Приси кутиб турибди. Азизжон Якубжанович бошчилигидаги юртимиз дзюдочилари ушбу мусобақаларда халқимиз кутаётган натижаларга эришиш учун астойдил ҳаракат қилади. 

Ғалаба ва омад ёр бўлсин! Яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг