16 ноя 16:08
Янгиликлар
Футбол
Моуринью иккита ўйинга дисквалификация қилинди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Италия чемпионатида дисквалификация олди.
Португалиялик мутахассис "Торино" (1:1)га қарши 15-тур доирасидаги ўйинда қизил карточка олиши ортидан иккита ўйинга четлаштирилди. У ҳакам Антонио Рапуанонинг қарорларидан норозилигини очиқдан-очиқ баён қилгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилган эди.
Шундай экан, Моуринью "Рома"ни "Болонья" (4 январь) ва "Милан" (8 январь)га қарши ўйинларда майдондан бошқара олмайди. "Рома" 15-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионатида 7-ўринда бормоқда.
Ҳавола :
Фикрлар