UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

21 мар 17:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Муҳаммад Али, Тайсон ва бокс тарихидаги энг машҳур мутлақ жаҳон чемпионлари (Топ 10)

Мутлақ жаҳон чемпиони атамаси профессионал бокснинг асосий ташкилотлари томонидан бериладиган камарларнинг барчасини бирлаштирган боксчига берилади.

Бокс тарихда мутлақ жаҳон чемпиони деган номга эришиш учун 1927-1963 йилларда NYSAS ва NBA(WBA), 1963-1983 йилларда WBA ва WBC, 1983-2007 йилларда WBA,WBC,IBF, 2007 йилдан бошлаб эса WBA,WBC,IBF ва WBO камарларини бирлаштириш керак бўлган. Бокс оламида элликдан ортиқ мутлақ жаҳон чемпионлари бўлган, аммо, ҳозир биз уларнинг орасидан энг машҳурларини таништирамиз.


1. Жо Луис

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси: оғир вазн тоифаси

Натижаси: (69-3, 63 КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: Жо Луис 1937 йилда (23 ёшда) Жеймс Брэддок билан жангда жаҳон чемпионликка эришган.

Қизиқарли факт: 2002 йилда The Ring талқинига кўра, сўнгги саксон йилликнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасидан жой олган.




2. Муҳаммад Али

Мамлакати:АҚШ

Вазн тоифаси: оғир вазн тоифаси

Натижаси:(61-56-5, 37 КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: Муҳаммад Али 1964 йилда(22 ёшда) Сонни Листонни олтинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этади. 1967 йилда (25 ёшда) ҳакамларнинг қарори билан Эрни Террелл устидан зафар қучган.

Қизиқарли факт: 2002 йилда The Ring талқинига кўра сўнгги саксон йилликнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасидан жой олган. Тарихда икки марта мутлақ жаҳон чемпиони бўлган дастлабки боксчи.



3.Роберто Дуран

Мамлакати: Панама

Вазн тоифаси: енгил вазн тоифаси

Натижаси:(119-103-16, 70 КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 1978 йил (27 ёшда) 12 раундда Жеймс Брэддокни мағлуб этган.

Қизиқарли факт: 2002 йилда The Ring талқинига кўра сўнгги саксон йилликнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасидан жой олган. Мутлақ жаҳон чемпионлари орасида энг кўп жанг ўтказган.


4. Шугар Рэй Леонард

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси: ўрта енгил вазн

Натижаси:(40-36-3-1, 25КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 1981 йил (25 ёшда) Томас Хирнсни 14 раундда техник нокаут билан мағлуб этган.

Қизиқарли факт: 2002 йилда The Ring талқинига кўра сўнгги саксон йилликнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасидан жой олган.



5. Эвандер Холифилд

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси: Биринчи оғир вазн тоифаси ва оғир вазн тоифаси

Натижаси:(57-45-10-2, 29КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган:1987 йил (25 ёшда) Карлос Де Леон устидан ғалаба қозонган. 1990 йил (28 ёшда) 3-раундда Жеймс Дугласни нокаутга учратган.

Қизиқарли факт: Тарихда икки хил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган биринчи боксчи.


6. Майк Тайсон

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси: Оғир вазн тоифаси

Натижаси:(58-50-6-2, 44КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган:1987 йил (21 ёшда) Тони Таккерни ҳакамлар қарори билан мағлуб қилган.

Қизиқарли факт: Тарихда энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони, учта камарни бирлаштирган биринчи боксчи.



7. Пернелл Уитакер

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси: Енгил вазн тоифаси

Натижаси: (46-40-4-1, 17КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 1990 йил (26 ёшда) Хуан Насариони нокаут билан мағлуб этган.

Қизиқарли факт: 2002 йилда The Ring талқинига кўра сўнгги саксон йилликнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасидан жой олган. Мутлақ жаҳон чемпион бўлиши учун бир раунднинг ўзи кифоя қилган.



8. Леннокс Льюис

Мамлакати: Буюк Британия

Вазн тоифаси: Оғир вазн тоифаси

Натижаси:(44-41-2-1, 32КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 1999 йил (34 ёшда) ҳакамларнинг қарори билан Эвандер Холифилд устидан ғалаба қозонган.

Қизиқарли факт: Оғир вазн тоифасида охирги мутлақ жаҳон чемпиони.



9.Бернард Хопкинс

Мамлакати: АҚШ

Вазн тоифаси:Ўрта вазн тоифаси

Натижаси:(67-57-8-2, 32КО)

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 2001 йил (36 ёшда) 12 раундда техник нокаут билан Феликс Тринидадни мағлуб этган.

Қизиқарли факт: Тарихда тўртта камарни бирлаштирган дастлабки боксчи.



10.Александр Усик

Мамлакати: Украина

Вазн тоифаси: Биринчи оғир вазн тоифаси

Натижаси:(15-15-0 11 КО )

Қачон мутлақ жаҳон чемпиони бўлган: 2018 йил (31 ёшда) ҳакамларнинг қарори билан Мурат Гассиев устидан ғалаба қозонган.

Қизиқарли факт: биринчи оғир вазн тоифасида дастлабки мутлақ жаҳон чемпиони. Биринчи украиналик мутлақ жаҳон чемпиони.


Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
21 мар 18:10:10
Dilshot Solihov
Xammasi o'z davrini porloq hamda qaynoq bo'kischilari lekin Bulani ichida Roberta Durani bosib o'tkan yo'li prafisanal bo'kisda deyarli udalab bo'lmaydigan ishtek ko'rinadi. ( gap yo'q bo'larkanu adminla)
   
22 мар 09:05:48
Jon Black
Шу жойига тушунмадим
   
22 мар 09:05:31
Jon Black
Жо Луис 1937 йилда (23 ёшда) Джеймс Брэддок билан жангда Джеймс Брэддок? жаҳон чемпионликка эришган.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг