19 окт 18:51
Янгиликлар
Муҳаммад Мокаев UFC`нинг энг ёш жангчиси Рауль Росасга қарши жанг қилади
Ушбу қарама-қаршилик грепплинг бўйича ўтказиладиган ADXC 6 турнирининг марказий жанги бўлади. Ушбу турнир 25 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, шу йилнинг июль ойида Муҳаммад Мокаев UFC Лигасидаги еттинчи ғалабасини қўлга киритганди. Ўшанда у Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган UFC 304 турнирида Манел Капени мағлубиятга учратган эди. Шу жангдан кейин рейтингнинг олтинчи поғонасида бораётган 24 ёшли Мокаев ташкилотдан ҳайдалганди.
Ўтган ойнинг охирларида мағлубият нималигини билмай келаётган келиб чиқиши доғистонлик бўлган Муҳаммад Мокаев Баҳрайнда жойлашган Brave CF лигаси билан шартнома имзолаганди. У айнан шу лигадан UFC`га ўтган эди.
Мексикалик 20 ёшли Рауль Росас Жуниор эса UFC промоушенида дебют қилган энг ёш жангчи бўлиб, учта ғалабали серия билан келмоқда. Сўнгги жангида Киленг Аорини таслим этганди.
Фикрлар