UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

20 фев 10:41
Янгиликлар

Дзюдо

Муҳриддин Тиловов: "Бронзани Тошкентда олтинга айлантирамиз"

Хабар берганимиздек, Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунги беллашувларида икки нафар дзюдочимиз бронза медаллари ҳамда қимматли 500 рейтинг очкосини қўлга киритди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов номдор рақибларини енгиб, шоҳсупага кўтарилишди. Кечаги муваффақиятли иштирок бугунги ғалабаларга замин яратишига, дзюдочиларимизни илҳомлантириши, зафар сари одимлашига хизмат қилишидан умидвормиз. 

"Биринчи навбатда мусобақага юқори даражада тайёргарлик кўришимиз учун шароит яратиб берган Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, дзюдо федерацияси раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Исроилдаги турнирга қадар Туркияда халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этиб берилди. Бу йиғин бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Шунингдек, алоҳида тарбия берган ота-онам, мураббийларимга ҳам ташаккур изҳор этаман. Бу уларнинг ғалабаси. Бизнинг муваффақиятли иштирокимиз қолган дзюдочиларимизни ғалаба сари руҳлантирсин. Умид қиламанки, Исроилда қўлга киритилган бронза медалини икки ҳафтадан сўнг Тошкентда ўтказиладиган "Катта Дубулға" турнирида олтинга айлантираман", - деди М.Тиловов. 

Маълумот учун, бу Муҳриддин Тиловов учун фаолиятидаги иккинчи "Катта Дубулға" турнири медали ҳисобланади. У 2017 йилда Боку "Катта Дубулға" турнирида кумуш медалга эга чиққан эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг