UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

12 окт 17:02
Янгиликлар

Таэквондо, Тадбирлар

Муҳташам “Универсал” спорт мажмуасида илк турнир ўтказилади

Теглар :  Таэквондо
14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси ҳудудида қад ростлаган “Универсал” спорт мажмуасида XV Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси соврини учун ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтади.


Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 нафардан ортиқ ўсмир-қиз 10та вазн тоифасида даянга тушадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилган ва бу жараён изчиллик билан давом этмоқда. Мамлакатимизда бир-бирини такрорламайдиган, замонавий андозаларга тўла мос келадиган муҳташам спорт иншоотлари қад ростлаётгани натижасида оммавий тарзда шуғулланувчилар сони ҳам ортяпти. Бугунги кунда пойтахтимизнинг кўркига айланган “Универсал” спорт мажмуаси бунинг яққол намунасидир.

Шу қаторда таэквондо WTF юртимизда тобора оммалашиб бормоқда. Спортчиларимизнинг халқаро ареналардаги ютуқлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатларида қўлга киритган муваффақиятларини алоҳида таъкидлаш керак. Айни пайтда мамлакатимизда минглаб ўғил-қиз шарқ яккакурашининг ушбу турини танлашгани ҳам бежиз эмас.

Элчи соврини учун ўтказиладиган мусобақада машҳур Куккивон академияси тарбияланувчиларининг ҳам чиқишлари режалаштирилган.

Ғолиб ва совриндорлар номи 15 октябрь куни маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг