UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

09 май 11:39
Янгиликлар

Футбол

Мураббий буталар орасидан рақиб машғулотини кузатгани учун иш очилди

Теглар :  Англия
Англия футбол лигаси Чемпионшип плей-оффи доирасида "Мидлсбро"га қарши ўйин олдидан ноқонуний ишлари учун "Саутгемптон" устидан тергов ишларини бошлади.

АПЛга чиқиш учун бўладиган илк ўйин шанба куни "Риверсайд" стадионида, жавоб баҳси эса сешанба куни "Сент-Мэри"да ўтказилади.

"BBC Sport" нашри маълумотига кўра, пайшанба куни "Саутгемптон" клуби таҳлилчи мураббийи "Мидлсбро"нинг машғулотларини яширинча видеога олаётган вақтда ушланган. У клуб ишчилари томонидан буталар орасидан олиб чиқилган ва видео ўчириб, клуб ҳудудидан чиқиб кетиши талаб қилинган. "Мидлсбро" клуби бу борада лигага мурожаат қилган.

"Daily Mail" маълумотига кўра, мураббий буталар орасида яшириниб олиб, машғулотни видеога олаётган бўлган. Шундан кейин у стадионга унчалик узоқ бўлмаган, "Мидлсбро" клуби эгасига тегишли бўлган "Rockliffe Hall" меҳмонхонасига кетган.

Ушбу ҳолат борасида "Мидлсбро" тергов ишларини бошлашни талаб қилган ва бу EFL қоидаларини бузиш билан тенглаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг