UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ислом бирдамлиги ўйинлари: мусобақа тарихи ва Ўзбекистоннинг иштироки қандай бўлган? 0 19:01Расман: Жанибек Алимханулининг Лара билан жанги санаси тасдиқланди 0 18:39Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди 0 18:17Перейранинг мураббийи: "Чимаев ажойиб, лекин..." 0 17:512026 йилги Олимпиада ташкилотчилари шоҳсупа дизайнини намойиш этишди (ФОТО) 0 17:25Асадбек Саидов кейинги жангини тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши ўтказиши мумкин (ВИДЕО) 0 17:01Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими? 0 16:39Ўзбекистонлик бодибилдерлар халқаро турнирда совриндор бўлди (ФОТО) 0 16:18"Яхши формадаман". 46 ёшли Мэнни Пакьяо рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилди 0 15:56Таэквондо. Нажмиддин Қосимхожиев Жаҳон чемпиони! 0 15:31Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради 0 15:10Жейк Пол: "Жервонта Дэвисга қарши жанг олдидан қўрқяпман" 0 14:49Қозоғистон Президенти Шавкат Раҳмоновни орден билан тақдирлади + ФОТО 0 14:28Афсонавий Муҳаммад Алининг набираси проф рингда жанг ўтказди 0 14:07Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади 0

16 июл 16:39
Янгиликлар

Дзюдо

Мураббийлар учун ташкил этилган уч кунлик маҳорат сабоқлари якунланди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан уч кун давомида IJFнинг "Мактабларда дзюдо" дастури бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Хабарингиз бор, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури ташкилотга аъзо барча мамлакатларда амалиётга тадбиқ этиб келиняпти. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу дастур амалда. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги аввалдан танлаб олинган умумтаълим мактабларда дзюдо тўгараклари фаолият юритмоқда. Ушбу мактабларда 5-12 ёшли болалар дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларни ўрганишяпти.

Уч кун давомида Zoom платформаси орқали айнан ушбу мактабларда дзюдо сир-асрорларини ўрганаётган болаларнинг мураббийлари учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Уни япониялик таниқли мутахассис, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоси Томoo Тории олиб борди. Онлайн тарзда ўтказилган маҳорат сабоқларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ҳам кузатиб боришди. 

Япониялик мураббий иккинчи кунги сабоқларда тик турган ҳолатда самарали ҳаракатлар эвазига рақибни енгишга эътибор қаратган бўлса, учинчи куни неваза, яъни партерда ишлашга урғу берди. Бу борада у татамида терма жамоа спортчилари ёрдамида ўзи билган усулларни кўрсатиб берди.  

Сўнгги кунги машғулотлар бир соатга яқин давом этди. Шундан сўнг у мураббийларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Саволлар орасида ёш дзюдочилар машғулотларни оч қорингами ёки тўқ қоринга ўтказгани афзалми, коронавирус пандемияси пайтида қандай витаминлар истеъмол қилган маъқул, якка тартибда қайси машқларни бажариш керак каби долзарб мавзулар бор эди. Тории бу саволларга батафсил жавоб қайтарди. Якка тартибда бажариладиган машғулотларни ўзи намуна сифатида кўрсатиб берди. 

"Тўқ қоринга ҳам, жуда оч қоринга ҳам машғулот ўтказиб бўлмайди. Мия ошқозонга буйруқ беради. Ошқозон эса таомни ҳазм қилади. Таом ҳазм бўлганидан кейингина машғулот ўтказиш афзал бўлади. Сизни Ўзбекистон терма жамоасининг бир куни билан таништираман. Эрталаб соат еттида залда енгил машқ бажарилди. Унда асосий эътибор ухлаб ётган танани уйғотиш учун қаратилади. Соат 8да нотушта. Соат 10да неваза, яъни партерда бажариладиган машғулотлар бошланади. Бу пайтда тана чарчамаган бўлади. Куннинг иккинчи ярмида эса юкламаларга асосланган машғулотлар ўтказилади. Кечки овқат ва ухлаш орасида икки соат вақт бўлиши керак", - деди Томоо.      

Шунингдек, Тории спортчиларнинг таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Меъёрдан ортиқча шакар саломатлик учун хавфли экани, бунинг натижасида тана кучсизланиб боришини таъкидлади. 

"Тўғри, ширинлик кайфиятни кўтаради, лекин сабрни сўндиради. Шакар кўп еганлар тез чарчаб қоладиган инсонлар тоифасига киради. Шакарнинг ўрнига оқсилга бой моддалар истеъмол қилиш керак. Тўғри таомланиш ҳам катта бир машғулот. Статистикага эътибор қаратсангиз, меъёрдан ортиқча шакар сабаб касалланганлар орасида ўлим ҳолати кўп. Кейин туз ҳам зарар. Бунинг натижасида танада ортиқча сув тўпланади. Сув миқдори кўпайса, тана зарарланади. Бу биринчи галда оёқларга таъсир қилади. Одам ўтира олмай қолади. Витамин ва минерал, мева, сабзовотлар яхши. Протеинлардан қочиш керак. Нотўғри қабул қилинган протеин допингга сабаб бўлади. Гўшт ва балиқ протеиннинг ўрнини босади. Тезроқ ҳазм бўладиган таом истеъмол қилиш керак. Қон томирлари тоза бўлиши жуда муҳим. Шахсан ўзим мусобақадан бир кун олдин бир соат оралиғида витамин В ва С истеъмол қилардим", - деди япониялик мураббий.  

Уч кунлик маҳорат сабоқлари якунида Томоо Тории карантин тугаганидан сўнг вилоятларга шахсан ўзи бориб, болалар билан бирга машғулот ўтказишга ваъда берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг