UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

15 дек 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев бироз аввал АҚШга йўл олди.

Аҳмадалиев катта эҳтимол билан навбатдаги жангини IBF йўналиши бўйича мажбурий даъвогар, филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказади. Лекин бу ҳали тасдиқланмаган маълумот. 

"Қўлимдан олган жароҳатим ҳозир анча яхши. Худо хоҳласа, аста-секин машғулотларни бошлаб, кейинги жангга тайёргарликни бошлайман. Навбатдаги жангимнинг аниқ санасини ҳозир айта олмайман. Лекин жанг баҳорда бўлиб ўтади", - дея яқинда сайтимизга интервью берган эди Аҳмадалиев.  

"Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Инша Аллоҳ, янги ғалабалар учун йўл олдик. Дуо қилиб туринглар, ватандошлар!",- дея сурат остида изоҳ қолдирган чарм қўлқоп устамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон шу йилнинг 26 июнь куни АҚШнинг Техас штатида профессионал рингдаги 11-жангини ўтказганди. Ўшанда у синган қўли билан америкалик Ронни Риосни сўнгги 12-раунд якунланишига бир неча сония қолган бир пайтда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг