UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

30 мар 13:28
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Муроджон Аҳмадалиев - Рёсуке Иваса. Чемпионлик жанги учун ПРЕВЬЮ

Барчамиз интизорлик билан кутаётган Тошкентдаги профессионал бокс оқшомига ҳам оз фурсат қолмоқда.

3 апрель куни “Ҳумо Арена” муз саройида бўлиб ўтадиган кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев мухлислари кўз олдида рингга кўтарилиб, япониялик мажбурий давогар Рёсуке Ивасага қарши WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган бундай профессионал бокс оқшомида яна 7 нафар таниқли боксчимиз проф боксдаги навбатдаги ва дебют жангларини ўтказишади. Биз эса ҳозир Аҳмадалиев ва Иваса ҳақида сўз юритамиз. Бошладик!

Муроджон Аҳмадалиев

2018 йилнинг март ойида дунёга машҳур "Мир бокса" промоутрлик компанияси Рио Олимпиадаси бронза медаль соҳиби Муроджон Аҳмадалиев билан шартнома имзолади. Аҳмадалиев проф боксдаги дебют жангини 2018 йилнинг 10 март санасида Бруклиндаги "Kings Theatre" саройида аргентиналик Дeвид Пазга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ рақибининг жигар қисмига берган кучли зарбаси эвазига нокаутга учратди. Шу йилнинг ўзида Муроджон 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. 2019 йилда 2 бор рингга кўтарилди. 2020 йилнинг бошида эса чемпионлик камари учун жанг қилди. Боксчимиз ўтказган 8 жангининг 6 тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. 


Тарихий ғалаба остонасида

Муроджон Аҳмадалиев 2020 йилнинг 30 январь куни америкалик Даниель Романга қарши биринчи енгил вазнда икки йўналиш WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун рингга кўтарилди. Аҳмадалиев 8-жангидаёқ иккита чемпионлик камари учун жанг қилган кам сонли боксчилардан бири ҳисобланади. Энг қизиғи, 2019 йил апрель ойида Даниель Роман айнан ман шу чемпионлик камарларини ҳимоя қилган жанг оқшомида "КАКА" ҳам Карлос Карлосонга қарши ўзининг 6-жангида рингга кўтарилиб, нокаут билан ғалаба қозонганди. Орадан 1 йилдан кам вақт ўтганидан сўнг бу боксчилар айнан мана шу камарлар учун жанг ўтказди. Бунгача Аҳмадалиев колумбиялик Вилнер Сотога қарши жангда ҳам ғалаба қозонди ва камар учун мажбурий даъвогарга айланган эди. 



Камар учун жанг ҳақида

Жангдан аввал Даниель Роман: "Ҳа, мен Муроджонни камчиликларини ўрганиб чиқдим. Унинг кучли зарбаси борлигини ҳам биламан, лекин мен уни мағлубиятга учратишга астойдил ҳаракат қиламан" - дея таъкидлаб ўтган эди. Муроджон эса бунга камтарона : "Гаплашамиз"-деб жавоб қайтарганди.

Ўша оқшом 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва рингда муросасиз кураш кечди. Сўнгги раундда ҳам боксчилар бор кучини йиғиб, кетма-кет зарбалар беришди ва якун - ҳакамлар қарори эди. Барчани ҳаяжонда қолдирган бир неча сониядан сўнг ҳакамларнинг қарори эьлон қилинди. Аҳмадалиев  чемпиондан камарларни тортиб олди ва 2 йўналиш чемпионига айланди. 

Рингдаги Аҳмадалиевнинг ҳис-ҳаяжони, қувонч кўз ёшлари бутун Ўзбекистон аҳлини ҳаяжонга солди. Камарлар тақилганидан кейинги интервьюда Муроджон барчага миннатдорлик билдирди. Ана шундай ҳаяёнли лаҳзаларни, яна бир тарихий ғалабани боксчимиз мухлислари кўз олдида яна бир бор такрорлашига умид қиламиз. 

Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) 2020 йилнинг январь ойида Даниель Романга қарши жангдан сўнг бирлашган чемпионлик камарларига сазовор бўлган илк ўзбекистонлик чемпионга айланган эди. Майамида 12 раунд давом этган оқшомда у афсонавий Леон Спинкснинг рекордини такрорлади. Муроджоннинг профессионал боксдаги ушбу ғалабаси бокс ҳамжамияти учун сюрприз эмас. 2016 Рио Олимпиадасидаги бронза, 2015 йил жаҳон чемпионатидаги кумуш, 2017 йил Осиё чемпионатидаги олтин медали ўзбек ҳаваскор бокси олтин авлоди вакилининг порлаши учун хизмат қилган. 


Рақиб ҳақида - Рёсуке Иваса

Рёсуке Иваса проф боксдаги дебют жангини 2008 йил 2 августда ҳамюрти Шиня Такахашига қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган. Фаолияти давомида 30 та жанг ўтказган боксчи улардан 27 тасида ғалаба қозонган бўлса, яна 3 жангда мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлган. Иваса рақибларини 17 бор нокаут билан ютган бўлса, ўзи 2 марта нокаутга учраган. Кунчиқар юрт вакили чапақай боксчи ҳисобланади.

Иваса (27-3, 17 КОс) Марлон Тапалесни 2019 йил Бруклинда ўтган жангнинг 11-раундида мағлуб этиб, ушбу вазнда IBF йўналишининг вақтинчалик камарига эга чиқди. 31 ёшли кашивалик боксчи илгари, 2017 йил cентябрда Огуни Юкинорини мағлубиятга учратиб, IBF камарига сазовор бўлган. Ушбу чапақай боксчи 2018 йилнинг март ойида Эрнесто Саулонгага қарши баҳсда чемпионлик камарини ҳимоя қилган ва 5 ой ўтиб, ўз юртида ирландиялик Т.Ж.Доэнига қарши баҳсда имкониятни бой берган эди. Бу Ивасанинг фаолиятидаги учинчи мағлубият бўлишига қарамасдан, 2019 йил икки муҳим жангда ғалаба қозонди ва бирлашган чемпионлик камарининг даъвогарига айланди. 

Рейтинг

Айни вақтда Муроджон Аҳмадалиев Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчилар рейтингида иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек WBA йўналиши чемпиони ҳамдир. Иваса эса IBFнинг вақтинчалик чемпионлик камари эгаси, шу билан бирга асосий камар учун биринчи рақамли даъвогар ҳисобланади. 


Таҳририят фикри

Ушбу бокс оқшоми пойтахтимиз Тошкентда ташкил этилаётгани Муроджон Аҳмадалиев учун ҳам қўшимча куч, ҳам маъсулият юклайди. Айтишадику: "Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради" деб. Биз ҳам шунга умид қиламиз. Энг муҳими эса бу боксчимизга ортиқча босим юкламаса бўлгани. Ишонамизки, MJ KAKA ўз юртида ўтказилаётган оқшомда чемпионлик камарларини муносиб ҳимоя қила олади ва яна бир тарихий ғалабага эришади. Анчадан буён жанг ўтказмаётган Аҳмадалиевнинг жангларини мухлислар соғиниб қолишган.



Бўлажак жанг ҳақида боксчилар нима дейди?

"Иваса  жуда яхши боксчи. Рақибларимнинг барчасини ҳурмат қиламан. Энди барчаси рингда ҳал бўлади. Худо хоҳласа, қўлимдан келганча ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан”, - деди Муроджон Аҳмадалиев бўлажак жанг ҳақида.

"Бу жанг оқшомига узоқ тайёрландик. Муроджон Аҳмадалиевни яхши биламан. У Олимпия ўйинларига совриндори. Мен бу ерга мағлуб бўлиш учун келмадим Ҳаммага омад",-дея фикр билдирди Рёсуке Иваса.

Бу икки боксчидан шиддатли, унитилмас жанг кутиб қоламиз. Ишонамизки, Муроджон Аҳмадалиев барчамизни ғалаба билан хурсанд қилади.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг