UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

03 янв 23:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жанги бўйича келушивга эришилди

Хабарингиз бор, IBF томонидан Муроджон Аҳмадалиев ҳамда филиппинлик Марлон Тапалес ўртасидаги жангга буйруқ берилган эди.

Бугун, 3 январь куни IBF'нинг Нью-Жерсидаги штаб-квартирасида иккинчи энг енгил вазн тоифаси (- 55 кг)да IBF ва WBA камарлари соҳиби, ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев (11-0) ҳамда филиппинлик Марлон Тапалес (36-3) иштирокидаги чемпионлик жанги учун промоутерлик савдоси ўтказилиши лозим эди, бироқ ҳар икки томон бу борада ўзаро келишувга эришгач, аукцион бекор қилинган.

BoxingScene.com нашрининг маълум қилишича, иккала томон ҳам моддий томонлама ўзаро келишувга эришган. Жанг санаси ва манзили ҳозирча маълум эмас. Аҳмадалиевнинг умумий ҳисобда тўртинчи ҳимоя жанги 2023 йилнинг илк чораги ҳамда апрель ойининг сўнгида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Боксчилар ўртасидаги жангни ташкил этиш учун промоутерлик савдоси аслида 20 декабрь куни ўтказилиши керак эди, бироқ IBF ҳар икки томон илтимосига биноан уни 3 январь санасига қолдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев 2022 йил июнь ойида америкалик Ронни Риос (33-3)ни мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини учинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилганди. Тапалес эса оҳирги жангини ўтган йилнинг май ойида мексикалик Хосе Эстрелла (23-19-1)га қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг