23 ноя 10:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Насукава Мейвезерга: Тезлигим сенинг тажрибангдан устун!
Япониялик ёш кикбоксчи Тенсин Насукава бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга мурожаат қилди.
Хабарингиз бор, америкалик енгилмас бокс афсонаси катта гонорар эвазига RIZIN турнири доирасида япониялик спортчига қарши жанг ўтказишга розилик берганди.
“Флойд, яхшилаб ўйлаб кўрдингми? Агар жавобинг ижобий бўлса, биз биргаликда янги тарих яратамиз. Лекин билиб қўй, менинг тезлигим сенинг тажрибангдан устун!”, - деди Тенсин.
Эслатиб ўтамиз, жанг қоидаларига кўра рақибга оёқда зарба бериш мумкин эмас. Албатта, бу япониялик спортчига тегишли гап. У ўзининг сўнгги жангида рақибини жуда ҳам тез нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар