UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0

29 мар 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Навбаҳор Ҳамидова проф боксда иккинчи жангини ўтказади, у Zuffa Boxing Лигасига ўтиши мумкин!

Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши аёл спортчиси Навбаҳор Ҳамидованинг проф боксдаги иккинчи жанги тафсилотлари маълум бўлди.

У 11 апрель куни Фарғонада Фарангиз Олимжоновага қарши рингга кўтарилади. Ушбу оқшомда яна бир таниқли чарм қўлқоп устамиз Миразизбек Мирзахалилов ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу жанг ҳақида боксчи ва аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расуловнинг фикрлари билан қизиқди.

- Элшод Навбаҳор учун асосий мақсад барибир 2028 йилги Лос -Анджелас Олимпиадасидаги муваффақиятли иштирок ҳисобланади. Профессионалдаги фаолият унга халақит бермайдими?

- Йўқ. Аксинча оралиқ вақт бўлганда бундай жангларни ўтказиб туриш зарар қилмайди.

- Профессионал ва ҳаваскор бокс ўртасида барибир фарқ бор. Ҳозирги тайёргарлик ҳаваскор йўналишга қаратилганлигини инобатга олсак, қийинчилик юзага келмайдими?

- Рейтинг жанглари учун ушбу тайёргарлик етарли деб ўйлайман. Лекин жиддий жанглар, чемпионлик баҳслари учун алоҳида ҳозирлик кўриш керак бўлади.

- Навбаҳор Дана Уайтга қарашли бўлган Zuffa Boxing билан шартнома имзоладими?

- Навбаҳор ҳамда Азиза Зокировага қизиқиш билдиришган. Бу борада ишлар олиб бориляпти.

- Навбаҳор, профессионал боксда дебют жангингизни ўтказиб улгурдингиз. Бу йўналишга мослашиш қийин кечмадими?

- Эндигина битта жанг ўтказдим. Ҳозирча бирор фикр билдира олмайман. Лекин мураббийларимнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдим. Шунинг учун қийинчиликка учрамадим. Ҳали жиддий жанглар олдинда.

- Жиддий жанглар деганда қандай тоифадаги рақибаларингиз билан тўқнашувни назарда тутяпсиз?

- Албатта, профессионал боксдаги чемпионларга қарши тўқнашувни айтяпман.

- Демак, бу йўналишда ҳам исталгани билан жанг қилишга тайёрсиз?

- Шубҳасиз, мен рақиб танламайман!", дейди Ҳамидова.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг