UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

27 ноя 08:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нефть мамлакатлари кубоги. Умумжамоа ҳисобида учинчи бўлдик!

Россиянинг Белоярский шаҳрида нефть қазиб чиқарувчи давлатлар ўртасида бокс бўйича анъанавий халқаро турнир якунига етди.

“Нефть мамлакатлари кубоги” мусобақасида муваффақиятли иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиз якунда 1 та олтин, 3 та кумуш медали билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Қозоғистондан сўнг учинчи ўринни банд этишди.


Нефть қазиб чиқарувчи давлатларнинг Жаҳон кубогини номини олган нуфузли мусобақада терма жамоамизга ягона олтин медални Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов тақдим этди. У ўзи учун янги -52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган бўлишига қарамай, барча рақибларини катта устунлик билан мағлуб эта олди.


Санжар Турсунов, Исроил Мадримов ва Иқболжон Холдоров финал баҳсида рақибларига имкониятни бой бериб, якунда кумуш медаль билан тақдирланишди. Ушбу турнирда 5 нафар боксчимиз юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

-2   
27 ноя 16:30:19
Aslanbek
Нахотки Россия билан Қозоғистон биздан олдина ўтиб кетган бўлса? Афсус.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг