UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

28 дек 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Немков — Ромеро жанги номаълум муддатга қолдирилди

Вадим Немков ва Йоэль Ромеро ўртасидаги чемпионлик жанги номаълум муддатга қолдирилди.

Ярим оғир вазн тоифасида Bellator чемпиони, россиялик Вадим Немков ҳамда кубалик Йоэль Ромеро ўртасида 4 февраль куни Bellator 290 турнири доирасида ўтказилиши кутилган жанг номаълум муддатга қолдирилди.

Аввалроқ, Немковнинг ўзи ҳам жангни бошқа санага кўчиришни раҳбариятдан сўрашини маълум қилган эди. У февраль ойигача тиклана олмаслигини қўшимча қилиб ўтганди.

Вадим Немков ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг ноябрь ойида Bellator 288 мусобақаси доирасида америкалик Кори Андерсонга қарши ўтказди. Ушбу қарама-қаршиликда Вадим ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Унинг ҳисобида айни дамда 15 ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Ромеро сўнгги бор шу йилнинг сентябрь ойида Bellator 285 мусобақасида нидерландиялик Мелвин Манхоэфга қарши жанг ўтказган. Мазкур жанг Йоэлнинг фойдасига учинчи раундда нокаут билан якунланган эди. Ромеронинг ҳисобида 15 та ғалаба ва 6 та мағлубият мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг