UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

16 авг 09:54
Янгиликлар

Футбол

"Нэшвилл" "Интер Майами"ни тор-мор этди. Месси пенальтини амалга ошира олмади + ВИДЕО

МЛС доирасидаги навбатдаги тур ўйинида "Нэшвилл" ўз майдонида "Интер Майами"ни қабул қилди.

Учрашув Нэшвиллдаги (АҚШ) "ГЕОДИС Парк" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Нэшвилл" таркибида Энди Нахар, Хани Мухтар (иккита гол) ва Сэм Сарридж гол урдилар.

"Интер Майами"дан ягона жавоб тўпини Лионель Мессининг узатмасидан сўнг Теласко Сеговия киритди. 23-дақиқада афсонавий аргентиналик ҳужумчи пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Ўн тўққизинчи турдан сўнг "Нэшвилл" ва "Интер Майами" МЛС умумий турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда, Месси жамоаси рақибидан беш очкога ортда қолмоқда.

МЛСнинг навбатдаги ўйинида "Нэшвилл" меҳмонда "Нью-Йорк Ред Буллз" билан куч синашади, "Интер Майами" эса сафарда "Филадельфия Юнион"га қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам 20 август куни бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг