03 ноя 13:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нэйт Диаснинг қоши ва қовоғига 25 та чок тушди + ФОТО
Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида узоқ кутилган UFC 244 турнири ўтказилиб, оқшомнинг марказий жангида Нэйт Диас ва Хорхе Масвидаль ўзаро тўқнаш келганди.
Нэйт Диаснинг қоши ёрилиб кетганлиги сабабли шифокорлар учинчи раунддан сўнг унинг жангни давом эттиришига руҳсат беришмади. Бу эса Масвидалнинг техник нокаутли ғалабасини таъминлаганди.
Табиийки, жангдан сўнг Диас шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. Жарроҳлар Нэйтнинг ёрилган қош ва қовоғини 25 та чок билан тикиб чиқишди. Ушбу жангни АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам бевосита аренадан кузатиб борганди.
Ҳавола :
Фикрлар