UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

22 дек 16:14
Янгиликлар

Хоккей

NHL Олимпиада пайтидаги танаффусда қолдирилган баъзи ўйинларни ўтказа олмайди. Мунтазам чемпионат узайтирилиши мумкин

Теглар :  NXL
NHL дастлаб календарда режалаштирилган Олимпия ўйинлари танаффусидан коронавирус туфайли қолдирилган ўйинларни ўтказиш учун фойдаланишни режалаштирган эди, аммо ареналардаги тадбирлар туфайли тақвимда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Аввалроқ, лига ва иттифоқ хоккейчиларнинг 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этмаслигига келишиб олгани маълум қилганди.

ESPN хабарига кўра, лига учун энди янги тақвим тузиш масаласи кун тартибига чиқмоқда. Олимпиада танаффуси 6-22 февраль кунларига белгиланган эди.

Маълум қилинишича, NHL ареналар бандлиги сабабли ушбу 2 ҳафта ичида кўчирилган барча ўйинларни ўтказа олмайди.

Лига мавсумнинг икки томонлама тақвимини тузишда Олимпия ўйинларидан воз кечилган тақдирда тақвимни сақлаб қолишни сўради, аммо кўплаб ареналар пандемия давридаги даромад йўқотилишини қоплаш зарурати туфайли барибир бошқа тадбирларни режалаштиришган.

Шундай қилиб, февраль ойида NHL жамоалари қандайдир танаффусга эга бўлишлари мумкин. "Нэшвилл" клубининг бош менежери Дэвид Пойлнинг айтишича, бу муддат лига ва иттифоқ ўртасида муҳокама қилинадиган мавзу бўлади.

Унга кўра, мунтазам чемпионатни бир ҳафтага узайтириш варианти ҳам истисно этилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг