UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

05 авг 10:56
Янгиликлар

Таэквондо

Нигора Турсунқулова: “Ваъда бериб қўйиш мени табиатимга ёт нарса”

Таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Токио Олимпиадаси йўлида тайёргарликка зўр беришган.

Терма жамоага номзод қизларимиз Туркияда, йигитлар эса Янгиобод ўқув-машғулот базасида ўз йиғинларини ўтказишяпти. Биз терма жамоанинг тажрибали аъзоларидан бири Нигора Турсунқулова билан суҳбатлашдик. 

Снимок2.JPG

– Мана, ўқув-йиғин машғулотларимизда кўриб турганингиздек Токио олимпиадасига тайёргарлик олиб бориш учун янги мураббий жалб этилди. Ва ушбу мураббий билан машқларни бошлаб юбордик. Тайёргарликларнинг ҳаммаси яхши кетяпти. Олдинда Олимпиадага йўлланма берувчи тўртта “G-Seria” мусобақалари бор. Мазкур мусобақаларда яхши натижалар кўрсатиб, насиб қилса, олимпия ўйинлари учун лицензияларни қўлга киритамиз. Серия туркумларидан ўта олмаган спортчилар учун якуний мусобақа Хитойда ўтказилади ва бу Олимпиадада иштирок этиш учун йўлланма тақдим этувчи охирги турнир саналади. Мен ҳам 2016 йилда Рио олимпиадасига тақдим қилинадиган йўлланмани айнан шу мусобақада финалгача етиб борган ҳолда қўлга киритганман.

– Манчестердаги муваффақиятсизликларни терма жамоадаги тажрибали спортчи сифатида қандай баҳолайсиз?

– Биласизми, ҳамма мусобақага ғалаба қозониш учун ташриф буюради. Ана шу турнир учун қийинчиликлар, оғир машғулотларни бошдан кечиради. Аммо бу – спорт. Қанча тиришманг, ҳаракат қилманг барибир Худо тақдирингизга ёзгани бўлади.

Снимок3.JPG

Биз ҳозирда жуда малакали мураббий қўлостида машғулотларни олиб боряпмиз. Бу ерда ҳамма профессионал спортчи ҳисобланади. Уларда мураббий яхши таассурот қолдирмоқда. Демак, биз ёмон мураббий билан эмас, яхши ҳамда тажрибали мураббий билан машғулотларни ўтказмоқдамиз.

– Олимпиада ўйинларида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

– Тўғриси, олдиндан бирон нарсани ваъда бериб қўйиш мени табиатимга ёт нарса. Албатта, чемпион бўлишни, юртимиз довруғини жаҳонга танитишни истайман. Аммо ундан аввал Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганман. Кейин эса Токиодаги мусобақалар ҳақида бирон нарса дейишим мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг