UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

16 янв 14:02
Янгиликлар

Теннис

Ник Киргиос Australian Open'ни тарк этди

Теглар :  Ник Киргиос
"Уимблдон-2022" финалчиси, жаҳонннинг 21-ракеткаси, австралиялик Ник Киргиос чап тиззасидан олган жароҳати сабаб Australian Open-2023 мусобақасини тарк этди.

Теннисчи Австралия Очиқ чемпионатининг биринчи даврасида россиялик Роман Сафиуллин билан ўйнаши керак эди. Шу тариқа, Сафиуллин саралаш баҳсларидан ўтолмаган омадли мағлубга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, ўтган мавсум Ник учун омадли бўлди. Йил бошида у Коккинакис билан бирга Австралия Очиқ чемпионатида ғолиб чиқди. Шундан сўнг, грунт кортларда бўлиб ўтган мусобақаларни бутунлай ўтказиб юборди, аммо майсали кортлардаги турнирларда энг кучли ўйинини намойиш этди. 

У фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнири финалига чиқди, бу "Уимблдон"да содир бўлди. Кейинчалик Ник Вашингтонда (АҚШ) яккалик ва жуфтлик баҳсларида АТР-500 сериясидаги турнир чемпионлигини қўлга киритди.  US Open – 2022 турнирида эса Киргиос чорак финалга қадар етиб борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг