UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

23 окт 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нима учун бутун дунё Федор Емельяненкони яхши кўриб қолган?

2000 йилларнинг бошида Федор Емельяненко ММА спорт турини Россияда кенг тарқалишига сабаб бўлди.

"Сўнгги Император" бугун октагонга қайтади

2000 йилларнинг бошида Федор Емельяненко ММА спорт турини Россияда кенг тарқалишига сабаб бўлди. У ўша вақтларда Pride FC (даврнинг энг кучли промоушени)да чемпионликни қўлга киритган ва ўн йил давомида ҳеч кимга мағлуб бўлмаганди. 

Емельяненконинг бугунги жангидан аввал унинг фаолиятидаги энг ажойиб жангларини ёдга оламиз. 

Ёш Федор октагонгда ўзгача ҳаракат қилган. Унинг Prodigy ва Pride FC'даги ҳаракатлари дахшатли тарзда  чиққан. "Сўнгги Император" ММАдаги фаолиятини 2000 йилда бошлади. Унинг бошқа россияликлардан фарқ бор эди, у ҳеч қачон ресторанларда ва тақиқалган жойларда жанг қилмаган. Унинг учун дастлаб Россияда турнирлар ташкил этишди, кейин эса Япония...

Гигангдага қарши жанг: Бразилиялик Зулу ва кореялик Чхве Хон Маннинг мағлуб этилиши уни Россия интернет оламини портлатиб юборишга сабаб бўлди. 

Федорнинг ўзидан анча йирик бўлган рақибга қарши жангини бутун дунё унутмаса керак. Чунки одамларнинг фикри бўйича, рақиб қанча катта бўлса, уни мағлуб этиш ҳам шунчалик қийин бўлади. Гигант Зулунинг бўйи 201 см вазни эса 180 кг эди. Бироқ жангнинг биринчи раундида Федорнинг тезкор зарбалари рақибини нокаут бўлишга сабаб бўлди. 


Чхве эса Зулудан ҳам узунроқ эди. Тасаввур қилинглар 218 смли жангчини Федор Емельяненко оғритиш усули билан биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди...


Хорватиялик полициячи Мирко Филиппович: Мухлислар Федорнинг ғалабасини укасининг мағлубиятига қасос деб ўйлашади, аслида ундай эмас.

2004 йилда хорватиялик Мирко Филиппович Федорнинг укаси Александрни чуқур нокуат ҳолатига тушириб қўлганди. Жангдан бир йил ўтиб Емельяненколарнинг каттаси Миркога қарши октагонга кўтарилди. Жанг нокуатгача бормади, бироқ мухлислар учун ажойиб жанг бўлган баҳсда Федор рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. Бу ғалабадан сўнг мухлислар акасининг укаси учун қасоси деб фикр билдиришди. Бироқ Федор бундай ҳисобламаслигини маълум қилди.


Кевин Рендлменинг дахшатли улоқтириши: Федор бўйни билан тушди, бироқ ўзига келиб рақибини мағлуб этган

Кевин Рендлмен - UFC собиқ чемпиони. У Японияга Pride камарини қўлга киритиш учун келди. Кевин дастлаб Миркони тамом қилди. Федор ҳам унга қарши жангда анча қийинчиликка учради. Эсингизда бўлса керак, ўша дахшатли отиш... Мухлислар ва экспертлар ўша вазиятда шокка тушиб қолишди. Ҳамма ҳайратда, бироқ Федор ўзини ўнлаб олди ва вазиятдан бир дақиқа ўтиб, рақибини оғритиш усули билан мағлуб этди.

Япониялик дзюдочи жангдан аввал қўл беришни истамади ва бунинг учун тавон тўлади

Наоя Огава - дзюдо бўйича кўп карра жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби. 

Pride гран присининг ярим финалида Федор айнан япониялик дзюдочига қарши октагонга кўтарилди. Япониялик жанг ташкил этилишдан бошлаб Федорга ҳурмацизлик қилди. У қўл бериб кўришишни истамади ва жанг пайтида бунинг учун жавоб берди. Жангнинг биринчи сонияларидан бошлаб Емельяненко рақибига босим қилди ва рақибини илк раунднинг ўзида мағлуб этди.


"Сўнгги Император" иштирокида кўплаб қизиқарли ва ажойиб жанглар бор. Биз ёзганларимиз "ҳамир ичидан патир" эди. 

Нима бўлган тақдирда ҳам Федорнинг бугунги жангида омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг