UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Динара Сафина 2025 йилги "Катта Дубулға" турнирларида кимлар чемпион бўлишини тахмин қилди 0 11:10Бугун уч боксчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 10:4990 дақиқа бир киши кам ўйнаган "Ботафого" тарихида илк бор Либертадорес кубоги соҳибига айланди 0 10:28Арман Царукян Ислам Махачевнинг гапини таслиқлади 0 10:07Australian Open-2025. Илк wild card соҳиби маълум бўлди 0 09:46Умар Нурмагомедов жароҳат орттириб олди 0 09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0

15 июн 10:46
Янгиликлар

Болалар спорти

Нима учун жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари мураббийларининг иш ҳақи ўртасида тафовут бор?

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тайёрлаш мақсадида муҳим вазифалар белгилаб берилмоқда.

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анвар МУРСАКУЛОВ ЎзА мухбири билан суҳбатда мазкур вазифаларни амалга оширишда пойтахтимизда қилинаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

– Ўтган бир ярим йилда соҳага оид 4 та Президент қарори, улар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 20 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Тошкент шаҳри туманларида Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ташкил этилди, – дейди А.Мурсакулов. – Бугунги кунда бошқармамиз тасарруфида Тошкент шаҳар олий спорт маҳорати мактаби, яккакураш, гимнастика, сув спорти, енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган ҳамда 19 болалар-ўсмирлар спорт мактаби каби 24 давлат спорт-таълим муассасаси мавжуд. Улар тасарруфида эса 38 спорт иншооти фаолият юритади. Бундан ташқари, спорт машғулотларини ташкил этишда умумтаълим мактабларининг спорт залларидан ҳам унумли фойдаланилмоқда.

Бугунги кунда 1 минг 337 спорт секциясида 6-18 ёшдаги 15 минг 700 га яқин ўғил-қиз спорт билан шуғулланади.

– Бу ёшларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштироки ҳақида ҳам тўхталсангиз.

– 2018 йилнинг 18 август – 3 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Тошкент шаҳридан 21 спортчи 4 олтин, 12 кумуш ва 5 бронза, III Параосиё ўйинларида эса 9 спортчимиз 9 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди.

Ўтган йили 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган III Олимпия ўйинларида Тошкент шаҳридан 3 спортчи 1 кумуш ва 2 бронза медаль соҳиби бўлди.

Жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва аёллар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Тошкент шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Нодиржон Мирзааҳмедов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

– Барчага маълум, халқаро мусобақаларда иштирок этаётган терма жамоамиз асосий таркибини пойтахтлик спортчилар ташкил этади. Буни қандай изоҳлайсиз?

– Бунинг асосий сабаби, кўп спорт федерация ва ассоциацияларининг марказий базаси Тошкентда жойлашганида. Лекин терма жамоага муносиблар мамлакат миқёсида ўтадиган мусобақаларда сараланади. Демак, терма жамоаларда нафақат тошкентлик, балки вилоятлардан келган спортчилар ҳам кам бўлса-да, бор.

– Ёшларимизнинг спорт билан шуғулланиши борасида гап кетганида, айтинг-чи, пойтахтда ҳам муаммолар борми?

– Тошкентда баскетбол, волейбол, гандбол спорт мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт иншоотлари етишмайди. Бу эса спортнинг ана шу турларини оммалаштиришга тўсиқ бўлиб турибди.

Энг асосий муаммолардан бири, бу – умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерларининг иш ҳақи ўртасида тафовут мавжудлиги. Бу барча ҳудудларга тегишли муаммо, дейиш мумкин.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг ойлик маоши ўртача 1,4 миллион сўм бўлгани ҳолда, мураббийларнинг маоши 900 минг сўм атрофида. 2018/2019 ўқув йилида 31 малакали мураббий умумтаълим мактабларига жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишга ўтиб кетди. Натижада 380 нафардан зиёд ўғил-қизимиз спорт билан тизимли равишда шуғулланишдан тўхтаб қолди.

Бу муаммонинг ечими – соҳадаги ходимлар ойлик маоши миқдорини қайта кўриб чиқиш, ойлик маошининг базавий миқдорини камида икки баробарга ошириш бўйича қарор қабул қилиш, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, спорт мактабларида олий маълумотли мураббийларга, айниқса, оммавий спорт турлари бўйича (баскетбол, волейбол, гандбол, енгил атлетика) тренер-ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж юқорилигича қолмоқда.

Умумтаълим мактабларининг спорт заллари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларига сўнгги 3-4 йил мобайнида ҳеч қандай спорт жиҳозлари ажратилмаган. Мисол учун, ўйинли спорт турларини ташкил этишда футбол, баскетбол, волейбол, гандбол тўпларига, шахмат-шашка, стол тенниси каби спорт турлари инвентарларига эҳтиёж катта. Шу билан бирга, яккакураш спорт турларини ривожлантириш учун кураш гиламлари етишмайди.

– Тошкентда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш учун қандай ишлар амалга оширилади? Режалар борми?

– Бу йил якунига қадар ёшларимизнинг яна 20 фоизини, катта ёшдаги аҳолимизнинг эса яна 30 фоизини жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига қамраб олишни мақсад қилганмиз. Демак, 51 мингга яқин ўғил-қиз спорт машғулотларига жалб қилинади.

Албатта, уларга мураббий ҳам керак. Шу мақсадда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг битирувчи талабаларидан 80 дан зиёдини спорт мактабларига ишга таклиф қилмоқчимиз. Қўшимча равишда яна 400 га яқин спорт секцияси фаолиятини йўлга қўямиз.

Яна бир гап. Ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларни, Осиё ва жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари ғолибларини спорт мактаблари, тўгаракларга бириктираяпмиз. Маданият ва истироҳат боғларида 14 ҳаваскор спорт клуби, жамоат бирлашмалари ташкил этилган.

Спорт иншоотлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг бўш турган ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда сунъий қопламали футбол майдонлари, енгил конструкцияли спорт заллари қурилиши режалаштирилган.

Ишонамизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

 ЎзА мухбири Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг