UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 12:30Осиё ўйинларининг 1-кунида ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар (LIVE) 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0

28 мар 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нима учун Конорга ишонмаслик керак? (Таҳлилий мақола)

Конор фаолиятини якунлади.

UFCда икки вазн тоифасида собиқ чемпион фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Конор фаолиятини тугатганидан сўнг ҳам пул билан муаммоси бўлмайди, ўзининг виски заводи бор (Forbes маълумоти бўйича ўтган йили бунинг орқасидан 99 миллион доллар фойда олган). Тўғри, Конорнинг бу ҳаракатида мантиқ бордек. Лекин танганинг иккинчи томони бор. Ирландиялик яна бир бор ўзининг мақсади йўлида шундай қилмадими? Бундай ҳолат уч йил аввал ҳам бўлганди.

Уч йил аввал нима бўлганди?

2016 йилнинг 5 мартида Конор UFCдаги дастлабки мағлубиятини Диасдан қабул қилиб олганди. Ўшанда Конор янги вазндаги дебют жангини ўтказган, рақиб ҳам дастлаб Диас эмас, балки Рафаэль Дос Аньос эди. Лекин, жангга бир неча ҳафта қолганда Рафаэль Дос Аньос жароҳат олади ва тезлик билан Конорга рақиб топилади. Рақиб Диас бўлади. Конор шу тариқа биринчи мағлубиятини қабул қилади. Мағлубиятдан сўнг Конор тезлик билан реванш ташкиллаштиришни талаб қилади. UFC реванш жангини юбилей турнирда - UFC 200 (2016 йил 9 июль)да ташкиллаштирмоқчи бўлган. Конор АҚШдаги очиқ машғулотга келмайди, сабаб сифатида уни бундай тадбирлар тўлиқ куч билан тайёрланишга йўл қўймаганини айтади. Шу тариқа, UFC билан Конор ўртасида дастлабки низолар келиб чиқади. Бу воқеалардан сўнг, кутилмаганда (19 апрелда) Конор Твиттер орқали «Кетиш вақти келди. барчага омад» - деб хабар қолдиради. Лекин, бу ҳолат икки кунга чўзилди ҳалос. 21 апрелда ирландиялик спортчи аслида кетишни истамаганини, шунчаки унга тайёргарлик қилиш учун халақит бермасликларини хоҳлаганини айтган. Бу воқеалардан сўнг Конор ва Диас реванш жанги UFC 202 турнирига кўчирилди.

Ҳозир нима бўлмоқда?

Уч йил ичида Конорнинг ҳаётида кўплаб воқеалар бўлди. UFCда икки вазн тоифасида чемпион бўлган биринчи спортчи бўлди. Бокс қоидалари асосида Флойд Мэйвезер билан жанг қилди. Икки бор ота бўлди. Ўзининг виски заводини очди, икки йил октагондан узоқда юрди, Хабиб билан жангда мағлуб бўлди. Конорда пул билан муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин фаолиятини тугатганига ишониш қийин. Нега? Сабаби охирги вақтларда Конор ОАВда кўплаб чиқишлар қилиб "Жозе Альдо, Макс Холлоуэй ва Дастин Порье мен билан жанг қилишга ҳақли" маъносида гапирди, шунингдек Диас билан трилогия бўлишга ваъда берди. Энг асосийси эса Конор Хабиб билан реванш жанги.


Уч йил аввал ва ҳозирдаги ўхшашликлар?

-Реваш жангини ўтказиш талаби

-UFCга ўз талабларини қўйиш

-Фаолиятини якунлаганини эълон қилиш

Воқеалар шундай ўхшашки, эндиликда Конордан барча нарсани кутиш мумкиндек.

У бир неча кун ичида яна бир чиқиш қилиб, "Мен ҳазиллашдим, энди жангни ташкиллаштирайлик" деб Хабибни расмини қўйиб қўйиши мумкин. Ёки яна қандайдир изоҳ қолдириши мумкин.

Воқеаларнинг ривожига UFC президенти Уайтнинг бепарволиги жуда ғалати. Бундан икки ҳил фикр чиқарса бўлади. Биринчиси, хабар эълон қилинишдан олдин Конор билан Уайт гаплашиб олган. Ёки бу яна бир пиар.


Ижтимоий тармоқда Конор кетишига ишонишмади. Бир неча қизиқарли фикрлар.

“Яна ичиб олиб, Твиттерда ўтирибдими?”

”Конор Макгрегор фаолиятини тугатди? Ҳамма биладики, бу ёлғон”

“Бу 100% пиар, У кўпроқ пул хоҳламоқда”

“Ҳавотир олманг, у кетмайди, унга пул керак”

Конор эндигина 30 ёшда. У фаолиятини энг чўққисида тугатиши бироз ғалати. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.


Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг