UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 окт 18:27
Янгиликлар

Қиличбозлик

Нима учун қиличбозликдан кетдим? Спортчи норози ва у фаолиятида юзага келган ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Кўпчилик менга савол билан мурожаат қилмоқда: "Нима учун?"

"Бугун бунинг сабабини сизлар билан ўртоқлашмоқчиман. Аниқроғи, юзага келган вазиятлар ва ҳолатлар бўйича ўз блогимда ёзиб ўтмоқчиман", - деб сўз бошлайди Лолита Зияходжаева. 

"Умуман олганда узоқ вақтдан буён машғулотларни тўхтатмоқчи бўлиб юргандим. Чунки федерациянинг (Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси назарда тутилмоқда - Olamsport) спортчиларга, шу жумладан менга бўлган муносабати жонимга тегиб кетди. Аммо, карантин олдидан ушбу ишни амалга оширишим учун 100 фоиз туртки ва куч берди. Пандемиягача ойимга шундай дейишганди: "Қизингиз рейтингда биринчи ўринда тургани - хеч қандай аҳамиятга эга эмас. У истиқболи бор спортчи эмас. Ажойиб-а? Айтинчи, рейтинг ниманинг ҳисобига олинади? Чирой ва гўзаллик ҳисобигами? Йўқ. Рейтинг мусобақалардаги очколар эвазига йиғилади. Мен биринчи ўринда турибманми, бу нимани билдиришини сиз тушуниб турибсиз. Рейтингда 3 ёки 4-ўринни эгаллаб турган вақтларимда менга "1 ёки 2-ўринга чиқсанг ўйлаб ҳам ўтиришмайди" дейишган. Мана бундан нима чиқиб турибди)


Аниқроғи, мен 6 йил давомида эрталабдан кечгача залда шуғулландим. Якунда мени келажаги йўқ спортчи сифатида йиғин ва мусобақалардан четлаштиришлари учун шундай қилган бўлиб чиқаманми? Мен ўзимни буюк спортчи деб атамоқчи эмасман. Йўқ. Аммо доимо ғалаба қозонганман. Кўп бора кураш олиб боришимга тўғри келган. Мен "терма жамоа"гача, ўз мураббийим билан шуғулланганимда барчаси жойида эди. Бу аҳмоқона ва кераксиз машғулотлар, мурабийлар эса хаттоки юкламани ҳам тўғри бера олишмасди. Уларнинг тушунчаси қандай, биласизми? Қанча кўп ва қийин бўлса, шунча яхши. Спортчиларнинг соғлиғи ва кучига тупуриб қўйишган. Ушбу машғулотлар орқали шундай бўлиб қолдимки, энди мен чўккалаб бир дақиқа ҳам ўтира олмайдиган бўлиб қолдим. Ўтирган ҳолда умуман машқ бажара олмайман. 



"Сизлар бизнинг бўлажак чемпионимизсиз", - дейишганди буюк мураббийларимиз. Уларнинг ўргатиши ҳақида кўп, лекин яхши бўлмаган гапларни гапиришимиз мумкин. Ўтган йили бизга 1 ойга Россиядан ёш мураббий келди. У бизга ғалаба қозонишимизга, шуғулланиб, катта муваффақиятларга эриша олишимизга ишонч берди. Бир ойлик машғулотлар ажойиб ўтди. У бизнинг терма жамоадаги мураббийлар каби пул учун эмас, балки натижа учун ишлади. 

Мен шу қадар иштиёқ билан машғулотларга бордимки, тасаввур қила олмайсиз. Аммо федерация у мураббийни олиб қолишга ҳаракат ҳам қилмади ва бизга бошқа мураббий келди. Бизни фақатгина йиғин ва Осиё чемпионатига олиб боришди. "Медаллар билан қайтинг" деган сўзлар билан бизни кузатишди. Қандай медаллар? :)) Сен йил бўйи битта жамоа билан шуғулланасан, хеч қандай тажриба йўқ, хаттоки мураббийлар ҳам биз буни уддалалай олмаслигимиз ҳақида гапиришарди. Сизга қандай медаллар керак? У ерда ютқазиб кўрингчи, шундай гапларни эшитасиз: "Турист, яхшиси сени олиб келмаганимиз яхши эди. Шарманда". 

Мусобақаларда йўлакча олдида мураббийларнинг "гапирадиган гаплари" эса шунчаки уят. Фақат бақириш ва сўкиш. Хеч қандай фойдали гап йўқ, фақатгина кераксиз шовқин. Биламан, бу фақат қиличбозликда эмас, аммо сизга биз билан нималар содир бўлганини айтиб беряпман. Бу йил бизни шартнома бўйича таклиф этилган мураббий шуғуллантирди ва шахсий мураббийларимиз билан ишлашни тақиқлашди, тасаввур қиляпсизми? Худди "Мана бизнинг мураббий, у билан шуғулланинг" дегандек. Яхшироқ тушунишингиз учун, биз 20 киши эди, у эса бир ўзи. Қиш бошланиши олдидан мен Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш учун шахсий мураббийим билан шуғулланиш учун рухсат сўрагандим. Аввалига менга рухсат беришмади, кейин эса орадан қандайдир вақт ўтгач, бунга рози бўлишди. Лекин энди кеч эди. Ахир мен келажаги йўқ спортчиманку. 


Шунчаки мен қачон кетиш кераклигини, нималарга қодир эканлигимни биламан. Аммо ҳалиям тепадагиларни гапига ишониб юрганларга ачинаман, умуман олганда хеч кимга фарқи йўқ. Улар фақат ўз ролини ўйнашади ва фақатгина пул учун ўз жойларидан ҳавотир олишади", - дея якунлаган Лолита ўз чиқишини. 

Маълумот учун, Лолита рапира йўналишида мусобақаларда иштирок этади.


Биз ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси муносабатини кутиб қоламиз. Иккинчи томонни ҳам эшитишга тайёрмиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг