03 окт 17:20
Янгиликлар
Теннис

Нишикори Токиода чорак финал иштирокичисига айланди
Япониялик теннисчи Кеи Нишикори Токиода бўлиб ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида Бенуа Бэрга қарши кортга чиқди.
1 соат 27 дақиқа давом этган ўйинда Нишикори рақибини 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.
Энди у ярим финалга чиқиш учун Де Минаур/Циципас ўйини ғолибига қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар