01 окт 17:27
Янгиликлар
Теннис

Нишикори Токиодаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Япониялик теннисчи Кеи Нишикори Токиода бўлиб ўтаётган мусобақанинг илк даврасида ҳамюрти Юити Сугитага қарши кортга чиқди.
1 соат 22 дақиқа давом этган ўйинда Нишикори рақибини 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини франциялик Бенуа Пэрга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар