05 авг 13:41
Янгиликлар
Теннис
Нишикори Вашингтондаги турнирда 255-ракеткани аранг мағлуб этди
Япониялик теннисчи Кеи Нишикори АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида якунига етиб бораётган турнирнинг ярим финалига чиқди.
Дунёнинг тўққизинчи ракеткаси чорак финал учрашувида ATP рейтингида 255-ўринни эгаллаб турган америкалик Томми Полга қарши кортга чиқди. Икки соату 40 дақиқа давом этган баҳсда Кеи 3:6, 7:6(6), 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Бу вақт ичида 27 ёшли Нишикори 5, 20
ёшли Томми эса 7 та эйс зарбасини амалга оширди. Энди япониялик теннисчи финал
чиптаси йўлида германиялик Александр Зверевга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Фикрлар