UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 май 12:37
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов: "Магнус ҳар сафар менга қарши ўйинга кечикиб келади"

Хабар берганимиздек, Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги 3-тур баҳси дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувдан сўнг ҳамюртимиз баҳс тафсилотлари ва Магнуснинг "психологик ўйинлари" ҳақида гапириб берди.


Нодирбек ўйинни шундай таърифлади:

"Бу жуда юқори сифатли партия бўлди. Балки томошабоп бўлмагандир, лекин жуда мустаҳкам ўйнадик. Магнус дебютда кутилмаган Qc2 юриши билан мени ҳайрон қолдирди. Очиғини айтсам, ўйин бироз сокин ва зерикарли кечди, бироқ элита даражасидаги шахмат кураши мана шундай бўлади".


Турнирнинг қизиқ нуқтаси Магнус Карлсеннинг ўйинга деярли ўн дақиқа кечикиб келгани бўлди. Нодирбек бунга хотиржам муносабат билдирди:

"У менга қарши ўйнаганда доим шундай қилади. Вайсенхаусда ҳам тур бошланиб бўлганидан кейин келган эди. Лекин бу мени заррача ҳам ҳаяжонга солмай қўйган. Унинг одатларини, ҳолатларга бўлган муносабатини яхши биламан. Бу унинг танлови, бунақа одатларига шунчаки эътибор бермайман".


Нодирбек ҳозирги спорт формаси ҳақида гапирар экан, кечаги ўйиндаги хатосини эслаб ўтди:

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин кечаги ўйин мени ҳали ҳам қийнаяпти. Камида икки марта ютуқли позицияга чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардим. Rхf7 юриши барча устунлигимни йўққа чиқарди. Бор-йўғи 7 та турдан иборат турнирда бундай имкониятлардан фойдалана олмаслик жуда аламли".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг