UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

23 дек 11:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нокаутларга бой Андижондаги проф бокс оқшомининг барча натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча оқшом Андижон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди.

Промоутер Сардорбек Раззоқов томонидан ўтказилган бокс оқшомига Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази аренаси мезбонлик қилди. Pro Boxing Night 4 оқшомидан жами 10 та жанг ўрин олган бўлиб, асосий жанг Улуғбек Собиров (13-3-0) ҳамда Қобилжон Бобожонов ўртасида ўтказилди. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган эди. Тажрибали Собиров рақибини биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.  

Эътиборга молик жиҳати шундаки, 11 та жангдан 8 таси муддатидан аввал якунланган. Иккита жанг тўлиқ давом этган ва яна биттасида дуранг натижа кузатилган. 

Яримўрта вазн тоифаси вакили Давронбек Ҳайиталиев Паҳлавон Назиржоновни иккинчи раундда, яримўрта вазн вакили Умидилло Абдурасулов Самандарбек Абдуносировни иккинчи раундда, суперенгил вазн тоифасида жанг қилган Сардорбек Ғаниев Муҳаммадамин Козимовни учинчи раундда, яримоғир вазн вакили Шоядбек Холдаров Асадбек Турсуновни иккинчи раундда, суперўрта вазнда Жамшидбек Тожибоев Ҳусанбой Миркомиловни иккинчи раундда, суперенгил вазнли Нодирбек Сойибов Асрорбек Абдуманнобовни биринчи раундда, суперўрта вазнда рингга чиққан Абдулазиз Абдупаттаев эса Абдусаид Фозиловни биринчи раундда техник нокаутга учратган. 

"Асакабанк" ходими вакили, ҳаваскор боксчи Асилбек Ваҳобов ALP бокс клуби вакили Фурқат Шодилжоновдан устун келди. Яримўрта вазн тоифасида тўлиқ тўрт раунд давом этган Асилбек Маҳамаджонов ва Муҳаммадали Азимжонов жангида эса дуранг натижа кузатилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг