UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0 18:17Башар Ресан "Персеполис"га қайтадими? 0 17:46Фьюри ва Жошуа жанги Буюк Британияда рекорд ўрнатиши мумкин 0 17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0

11 апр 22:43
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижага яқинлашяпти

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"да 11-тур партиялари ўйналмоқда.

Хабар берганимиздек, 10-турда амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳани мағлуб этиб, очколарини 8 тага етказиб олганди. 

Ҳозиргина Жавоҳир 11-турда жаҳон рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Фабиано Каруанага қарши ўйинини якунади. Қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, ҳамюртимиз дуранг натижа қайд эта олди. Бу билан Жавоҳир 8,5 очко тўплаган ҳолда чемпионлик учун муҳим қадамни ташлади. Бу икки шахматчининг биринчи даврадаги учрашувида Синдаров ғалаба қозонган эди. Каруана 5,5 очко билан учинчи ўринга кўтарилди.    

Мусобақа якунланишига уч тур қолмоқда. Дуранглар қироли номи билан танилган нидерландиялик Аниш Гири Синдаровнинг энг яқин таъқибчиси бўлиб, унинг россиялик Андрей Есипенкога қарши баҳси дуранг натижа билан якунланди. Бу билан икки очколик фарқ сақланиб қолди. Жавоҳир эртагаёқ Жаҳон тожи учун бериладиган ягона йўлланмани қўлга киритиши мумкин.

Маълумот учун, Синдаров Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг