UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0

13 апр 09:38
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаровни тарихий натижадан ярим очко ажратиб турибди

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"да 12-тур ортда қолди.

Хабар берганимиздек, кеча ўтказилган 12-турда амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси америкалик Ҳикару Накамура билан тезкор дурангга рози бўлди. Бу билан Жавоҳир мағлубиятсиз серияни давом эттириш баробарида очколарини 9 тага етказиб олди. Кечаги турнинг барча партияларида кучлар тенг келди. 

Мусобақа якунланишига икки тур қолмоқда. Жавоҳирга биргина шахматчи етиб олиши мумкин, холос. У ҳам бўлса дуранглар қироли номи билан танилган нидерландиялик Аниш Гири. Синдаровнинг энг яқин таъқибчиси кеча 12-турда хитойлик Вей Йига қарши кечган баҳсда устунликка эга бўлса-да, лекин якунда дуранг билан кифояланди. Бу эса Синдаров билан ўртадаги икки очколик фарқни сақланиб қолишига замин яратди. 

Бугун "Номзодлар турнири"да дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага 13-турда Жавоҳир муддатидан аввал мусобақа ғолиблиги билан бирга Жаҳон тожи учун кечадиган матчга йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун у тўғридан-тўғри рақиби Аниш Гири билан дуранг ўйнаса кифоя. 

Маълумот учун, Синдаров Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг