UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:41Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди 0

01 июл 20:42
Янгиликлар

Кураш

Норинда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

24-30 июнь кунлари Наманган вилоятининг Норин туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 800 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб спортчилар бел олишнинг халқа-чалиш, чалиш ҳамда уч курашнинг яктакли йўналишларида белгиланган вазн тоифларига кўра куч синашишди. Шунингдек, бел олиш курашининг чалиш ҳамда уч курашнинг яктаксиз йўналишлари бўйича илк бор жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилди.

Бел олишнинг чалиш йўналишидаги жамоавий баҳсларда биринчи ўринни Наманган спортчилари, иккинчи ўринни Сирдарё жамоаси ва иккита учинчи ўринни Андижон ҳамда Фарғона жамоалари қўлга киритишди. Уч курашнинг яктаксиз йўналиши бўйича жамоавий беллашувларида эса Андижон вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Финал босқичда андижонлик полвонлар Фарғона жамоасини 8:7 ҳисоби билан мағлубиятга учратишди. Иккита учинчи ўрин Хоразм ва норинлик (Наманган) спортчилар жамоасига насиб этди.    

Муросасиз ўтган Ўзбекистон кубогида дастлаб бел олиш курашининг йўналишлари бўйича кучлилар аниқланган бўлса, мусобақасининг иккинчи босқичда уч курашнинг йўналишлари бўйича ҳам яккалик беллашувлари ўтказилди. Қуйида уч кураш бўйича яккаликда биринчи ўринларни банд этган спортчилар билан танишишингиз мумкин.

Уч курашнинг халқа йўналиши

Ўғил болалар 

32 кг. – Муҳаммадризо Мамталиев (Андижон)

38 кг. – Муҳаммадали Абдусаломов (Андижон)

44 кг. – Озодбек Аҳмаджонов (Андижон)

50 кг. – Султон Турғунов (Андижон)

58 кг. – Раҳматилло Эминов (Андижон)

66 кг. – Маҳкамбек Солиев (Андижон)

+70 кг. – Сарвар Ғаниев (Андижон)

Уч курашнинг яктаксиз йўналиши

Ўғил болалар

30 кг. – Муҳаммадазиз Тўхтасинов (Андижон)

35 кг. – Абубакир Арслонов (Андижон)

41 кг. – Исломбек Олимжонов (Андижон)

47 кг. – Изатилло Чумаёв (Андижон)

54 кг. – Билолиддин Рўзалиев (Андижон)

62 кг. – Абдуллоҳ Ниязов (Андижон)

70 кг. – Исмоилжон Хамидуллаев (Андижон)

Мутлоқ вазн – Дадахон Давронбеков (Андижон)

Қизлар

32 кг. - Фотима Икромалиева (Наманган)

38 кг. – Шодия Машрапова (Андижон)

42 кг. – Маржона Маҳмудқулова (Сирдарё)

46 кг. – Мухайё Абдувалиева (Наманган)

+ 46 кг. – Сурайё Жўрақулова (Бухоро)

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг