UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр 0 16:39Алмоез Али Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида: "Ўйинда биздан талаб қилинган барча вазифани бажарамиз" 0 16:16Пётр Ян Двалишвилининг ғалабасига муносабат билдирди 0 15:51Перейра Анкалаевга қарши реванш режасини очиқлади 0 15:25Махачев ва Маддалена ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди 0 15:02Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди 0 14:39Дана Уайт Двалишвили – Нурмагомедов реванши ҳақида гапирди 0 14:17Синнер фаолиятида илк бор "Катта дубулға" финалида ютқазди 0 13:53Илия Топурия Двалишвилининг О’Мэлли устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0 13:30Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган 0 13:09Жон Жонс фаолиятидаги энг оғир рақибини айтди 0 12:42ИНТЕРВЬЮ. Богдан Гусковда чемпионликкача нечта жанг қолди? 0 12:21Двалишвили кейинги рақибини айтди 0 12:00Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум 0 11:39Жонни Уокернинг укаси Уолтер дўсти Богдан Гусков иштирокидаги жангга тахмин билдирди 0

19 июл 11:52
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович Алькарас ҳақида: "У дунёнинг энг зўри эканлигини исботлаб бўлди" (тўлиқ матбуот анжумани)

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Уимблдон финалида Карлос Алькарасдан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Кортда айтганимдек, мағлуб бўлишимга яқин бўлган кўплаб финалларда ғалаба қозонганман. Балки бу ердаги мағлубият адолатли бўлиши мумкин. Аммо бу жуда оғриқли бўлди. Бундай юқори савияли баҳсларда мағлуб бўлиш ҳам осон эмас.

Карлосга тан бериш керак. У керакли вазиятларда ўзини яхши бошқара олди. Ўз асабларини жиловлай билди, ҳужумкор теннис ўйнади, бундай ёшда теннис матчини бундай якунлаш... Менимча, сўнгги геймда мен ҳам яхши ўйнадим, тўпни яхши қабул қилгандим, аммо у зўр зарба берди.

Карлосни ва унинг жамоасини табриклайман. Ўйин барчага ёқди деган умиддаман. Олдинга қараб ҳаракатланиш керак.

- Сиздан огоҳлантиришлар ҳақида сўрамоқчи эдик. Биринчисини Сиз ўйин вақтини чўзаётганингиз учун олдингиз. Иккинчиси Сизнинг кайфиятингизни бузмадими?

- Бу ҳақда гапириш ноўрин бўлса керак. Иккинчи геймда брейк-поинтни амалга оширдим. Унда кўплаб оғир зарбаларни қабул қилдим. Карлос жуда зўр ўйин кўрсатди ва брейк қилди ва бу унинг бешинчи сетдаги ғалабасига сабаб бўлди.

Биринчиси вақтни чўзганим учун бўлди. Яна бир кўнгилсиз ҳолатлардан бири. Бироқ барчасини борича қабул қилиш керак.

- Сиз ўйинга қайтиб олиш учун қаттиқ курашдингиз. Агарда афсусланишингиз керак бўлса, бешинчи сетдаги брейк-поинт аламли бўлдими ёки иккинчи сетдаги тай-брейк?

- Иккинчи сетдаги тай-брейк бўлса керак. Тўғрисини айтсам, бэкхендлар мени қийнаб қўйди. Сетболда эса чап томондан хато қилдим, сакраб келган тўпни қабул қилишда қийналдим. Лекин ўша зарбада хато қилмаслигим шарт эди.

Кейин ҳисоб 6:6 бўлиб турганида яна бир марта кортнинг ўртасидан бэкхенд йўлладим. Шунчаки иккита жуда ёмон бэкхенд бўлди. Мана, бори шу. Шундан кейин ташаббус унинг томонига ўтиб кетди, барчаси ағдар-тўнтар бўлди. Учинчи партияда у ўйин темпини ошириб юборди, мен эса қанчадир вақт давомида ўзимда бўла олмадим.

Тезда ўзимга келиб олдим ва тўртинчи сет ўрталарида ритмга тушиб олдим. Ўшанда ташаббус менинг томонимга ўтганини сездим ва имкониятларим ошаётганини тушундим.

Ўша брейк-поинтда яхши драйв-воллей билан очкони қўлга киритдим. Бироқ бугун шамол олдингилардан-да ўйинга таъсир ўтказди. Шамол сабабли тўп шундай жойга тушдики, смэшни амалга ошира олмадим. Шу сабабли ортга бироз тисарилиб, драйв-воллей амалга оширдим. Унинг қарама-қарши томонга югуриб кетаётганини кўргандим. Шу сабабли уни қарши йўналишда ушламоқчи бўлдим, бироқ зарба ўхшамади. Навбатдаги геймда керакли бўлган геймни қўлга киритдим.

Албатта, афсусланарли жойлар кўп бўлди. Менда яхши имкониятлар юзага келаётганди. Иккинчи сетдаги тей-брейкни янада яхшироқ якунлашим мумкин эди. Аммо унга охиригача курашгани, ўзининг қобилиятларини очиб бегани, алдовчи зарбалар бергани учун тан бериш керак. У ғалабага лойиқ эди.

- Буни катта рақобатнинг бошланиши деб ҳисоблайсизми?

- Умид қиламанки, мен кўпроқ курашаман. У ҳали теннисда анча вақт бўлади. Мен эса қанча қолишимни билмайман.

Келинг, вазиятга қарайлик. Биз энди ўзаро уч ўйин ўтказдик. Ушбу мавсумда эса "Катта Дубулға"нинг сўнгги босқичларида икки марта тўқнаш келдик. У билан US Open'да ҳам бирга куч синашишимизга умид қиламан. Нимага йўқ? Бу спорт учун жуда муҳим. Қачонки биринчи ва иккинчи рақамли теннисчиларнинг ўзаро рақобати бўлса-ю, ғолиб беш соатли триллерда бешинчи сетда аниқланса... Спортга бундан ортиқ яна нима керак?

- Карлоснинг грунтга ҳам, хардга ҳам, ўтга ҳам тезда мослашиб олгани Сизни ажаблантирмаяптими? Мана энди у Сизни ҳам мағлуб этди.

- Грунтга? Йўқ, ажабланмадим. У грунтда ўсган. Шак-шубхасиз, унинг ўйини грунт учун жуда мос. Барчаси у учун яратилгандек, хардда эса у бундан сал секинроқ ўйнайди.

Бироқ ўтдаги ўйини орқали у мени ажаблантира олди. У ушбу мавсумда ўтга тезда мослашиб олгани орқали барчани ажаблантирган бўлса керак. Сўнгги икки йилда у ўтда жуда кўп ғалабаларга эришди. Унинг услуби ўтга ҳам мос тушади.

Унга "Queen's" жуда кўп ёрдам берди деб ўйлайман. У биринчи ўйинда мағлубиятга жуда яқин эди, бироқ кейин барчасини ўзгартириб, ҳамма кучли рақибларини доғда қолдириб кетди.

Уимблдоннинг кортлари Аоранги-боғи ёки "Queen's" кортларидан кўра бироз секинроқ. У орқа чизиқда яхшироқ ўйин кўрсатади. Унинг тўпни кесиб ташлашлари, шунингдек, тўрнинг ёнида тўпни қабул қилиши одамни тўлқинлантириб юборади. Унинг ушбу йилдаёқ ўтларда бундай кучли ўйин намойиш қилишини билмагандим. Бироқ у ҳозирда дунёнинг энг зўри эканлигини исботлаб қўйди.

- Агарда энг кучли сифатини танлаш керак бўлса, айнан қайси бир жиҳатини танлаган бўлардингиз? Сиз қарши ўйнаган теннисчиларнинг бирортаси билан Карлосни тенглаштира оласизми?

- Сўнгги 12 ой давомида унинг ўйинлари Рожер, Рафа ва менинг ўйин услубларим элементларидан ташкил топганини айтишди. Бу фикрга мен ҳам қўшиламан. У бизнинг энг яхши томонларимизни кўчириб олибди.

20 ёшли йигитча учун кучли рухият, ўзини тезда ўнглаб олиш ҳусусиятлари бор. Бу одамга доимо куч беради. Уни испан буқаларидаги кайфият доимо ушлаб туради. Бу эса ҳар бир рақибга қарши жиддий рақобат қилиш, жанговар руҳ, яхши ҳимояланишни тақдим этади. Буни биз узоқ йиллар давомида Рафаэлда кўрганмиз.

Унинг тойиниб, бэкхендларини амалга ошириши меники билан ўхшашдек туюлмоқда. Ҳимоядаги ўйин орқали икки қўлли бэкхендлар, вазиятга тезда мослашиш. Бу менинг сўнгги йиллар давомидаги энг яхши сифатларим бўлганди. Унда булар ҳам бор.

Тўғрисини айтаман, бундай теннисчига қарши умуман ўйнамаганман. Рафа ва Рожерда ҳам кучли ва нозик томонлар бор эди. Карлос - максимал даражада мақсад қўядиган инсон. У ҳар бир вазиятга тезда мослашиш қобилияти билан бемалол мақтанса бўлади. Фикримча, у узоқ йиллар мобайнида барча қопламали кортларда шуғуллангани учун муваффақиятларга эришмоқда, - деди сербиялик теннисчи матбуот анжуманида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг