UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

20 ноя 01:00
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Гандбол, Паралимпия

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Бизда навбатдаги 4 та медаль!

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг ўн иккинчи кунги беллашувлари якунланди.

Кун давомида атлетларимиз 4 та медаль қўлга киритишди:

Олтин:

- Актенге Кеунимжаева (аёллар кураши, -50 кг)


Кумуш:

- Шоҳида Аҳмедова (аёллар кураши, -53 кг)

- Лидия Подсепкина (енгил атлетика, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш)


Бронза:

- Зуҳриддин Қодиров (қиличбозлик, сабля)


Мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


00:45. Аёллар ўртасидаги 4х100 югуриш баҳсларида қизларимиз сўнгги натижани қайд этишди. 


22:50. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида 100 м масофага тўсиқлар оша югуриш финалида иштирок этган ҳамюртимиз Лидия Подсепкина мусобақа кумуш медалини қўлга киритди. У беллашувларда 13,56 сония натижа қайд этди.


21:25.Қиличбозликнинг сабля йўналиши беллашувларида иштирок этган Зуҳриддин Қодиров мусобақани бронза медали билан якунлади. У ярим финал босқичида туркиялик Фуркан Яманга имкониятни бой бериб қўйди.


21:03. Узунликка сакраш баҳслари якунланди. Аёллар ўртасида кечган мусобақада Шарифа Давронова 6.04 см билан тўртинчи, Роксана Худоёрова эса 5.74 метр билан олтинчи натижани кўрсатди. Қайд этиш жоиз, учинчи ўринни эгаллаган тоголик спортчи 6.05 метрга сакраган.


20:46. Кураш беллашувларида делегациямиз ҳисобига яна бир медал қўшилди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган Шоҳида Аҳмедова финалда нигериялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳибига айланди.


20:21. Кураш дастуридан ўрин олган финал беллашувлари бошланди. Дастлаб -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Актенге Кеунимжаева нигериялик рақибига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Актенге олтин медал соҳибига айланди.


18:42. Саблячимиз Зуҳриддин Қодиров чорак финал босқичида эронлик Муҳаммад Фирузабадни 15:12 ҳисобида мағлуб этди. Бу спортчи бироз олдин бошқа бир ҳамюртимиз Муса Аймуратовни мусобақадан чиқариб юборган эди.


17:01. Курашчи қизларимизнинг финаллардаги рақиблари аниқ:

-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Меисиннеи Женезис (Нигерия) (19:50 дан сўнг)

-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Кристиана Огунсаня (Нигерия) (20:05 дан сўнг).


16:38. Қиличбозларимиз Муса Аймуратов ва Зуҳриддин Қодиров сабля дастури саралаш беллашувларини якунлашди. Улар энди 17:00 дан бошлаб, медаллар йўлида курашга киради.


14:50. Курашчи қизларимизнинг ҳар иккиси финалда! Актенге Кеунимжаева (50 кг) ярим финал босқичида озарбайжонлик Элнура Маммадовани 10:0, Шоҳида Аҳмедова (53 кг) эса қирғизистонлик Аруке К.Кизини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.


14:21. Пара енгил атлетикачи Маҳлиё Акрамова F32 классидаги булава улоқтириш беллашувида иштирок этди ва 20.59 м натижа билан бешинчи бўлди.


13:59. Еттикураш баҳсларида қатнашаётган Ўғилой Норбоева баландликка сакраш беллашувларида 1.71 м натижа билан тўрт спортчи орасида биринчи бўлди.


13:57. 50 кг вазнли курашчи Актенге Кеунимжаева саралашнинг иккинчи босқичида тунислик Чаҳзаред Аячини 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Шоҳида Аҳмедова (53 кг) чорак финал босқичида Индонезия аъзоси Юсма Десвитадан устун келди — 4:0. Шоҳида ярим финалда.


13:40. Афсуски, гандболчи қизларимиз ярим финалда Туркияга 22:39 ҳисобида имкониятни бой беришди. Энди вакилаларимиз эртага бронза медали йўлида майдонга тушишади.


13:21. Актенге Кеунимжаева мусобақани ғалаба билан бошлади. Курашчимиз саралаш баҳсида Жазоир вакиласи Чебила Чеймани 6:1 ҳисобида доғда қолдирди.


13:20. Юнон-рум кураши устаси Абдуқодир Жалилов 97 кг вазн тоифасида ўтказилган чорак финал баҳсида туркиялик Бейтуллоҳ Қайишдоғга мағлуб бўлди — 0:10.


12:24. Енгил атлетикачимиз Ўғилой Норбоева еттикурашдаги иштирокини бошлаб олди. У 100 м тўсиқлар оша югуриш баҳсларида 14.29 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди ва иккинчи бўлди. 


12:12. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйини бошланди. Ҳозирча спортчиларимиз ҳисобда ортда боришмоқда.


— — — — —  

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати: 

ГАНДБОЛ

12:00. Аёллар, ярим финал. Ўзбекистон - Туркия.

ҚИЛИЧБОЗЛИК

15:00. Сабля, яккалик. Муса Аймуратов

15:00. Сабля, яккалик. Зуҳриддин Қодиров.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

12:00. 97 кг, чорак финал. Абдуқодир Жалилов - Кайисдаг Б. (Туркия)

АЁЛЛАР КУРАШИ

13:15. 50 кг, саралаш. Актенге Кеунимжаева - Чебила Чеима (Жазоир)

14:00. 53 кг, чорак финал. Шоҳида Аҳмедова - Десвита Й. (Индонезия).

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

12:00. Еттикураш, саралаш. Ўғилой Норбоева

12:45. 200 м, саралаш. Жонбиби Ҳукмова

20:05. Узунликка сакраш, финал. Роксана Худоёрова

20:05. Узунликка сакраш, финал. Шарифа Давронова

22:45. 100 м тўсиқлар оша югуриш, финал. Лидия Подсепкина

23:00. 800 м, финал. Сабоҳат Самижонова

23:05. Найза улоқтириш, финал. Сарвар Исмоилов

00:40. 4 x 100м Relay, саралаш. Жонбиби Ҳукмова, Лайло Аллаберганова, Лидия Подсепкина, Нурхон Очилова.

ПАРА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

13:50. Булава улоқтириш F32, финал. Маҳлиё Акрамова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг