UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

05 дек 07:22
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович: "Кучли жуфтликсиз "Дэвис Кубоги"ни ютиб бўлмайди"

Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович "Дэвис Кубоги" ярим финалида Хорватиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

"Биз кортга ғалабага ишонган ҳолда чиқдик. Агар оқ байроқни ташлашга тайёр бўлсак, нима учун майдонга чиқамиз? Биз ҳар доим бу ўйин қарама-қаршиликдаги энг қийини бўлишини билардик. Чунки, бизга дунёдаги энг яхши жуфтлик рақиблик қилаётганди. Улар ҳар доим бирга ўйнашади ва бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Улар жуфтлик ўйинларида мутахассис теннисчилар. Бу уларнинг ўйини, улар шунга эътибор қаратишган.

Биз у қадар кўп тандемда ўйнамаганмиз. "Дэвис Кубоги"ни қўлга киритиш учун бизга жуфтлик ўйинлари бўйича кўпроқ мутахассис ва кучли жуфтлик керак. Акс ҳолда ғалаба қозониш қийин бўлади. Бу худди майдондаги лотереяга ўхшайди, чунки улар бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишади. Улар тўп қаерга ҳаракатланишини аниқ билишади.

Биз учун бундай эмас. Тўпни майдон ўртасига олиб чиқамиз, яккалик баҳсларида бу етарли. Аммо, жуфтликда улар бу ҳудудни қамраб олади ва осонгина очко ютади. Муваффақиятсиз бўлсангиз, муаммолар бошланади. Улар ўйин давомида бизга босим ўтказишди. Биз ҳаракат қилдик, лекин бу натижа бермади. Биз албатта, жуфтликлар ўйинида яхшиланишимиз керак. Терма жамоага доим бирга ўйнайдиган жуфтлик керак, акс ҳолда ҳар бир бундай ўйин Эверестни забт этишдек бўлаверади", - дея Жоковичнинг сўзларидан иқтибос келтиради Okko Sport.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг