15 апр 07:41
Янгиликлар
Теннис
Новак Жокович Монте-Карлода Янник Синнер қаршилигини енгди
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ATP рейтингининг 22-ўрнини эгаллаб турган италиялик Янник Синнерни Монте-Карлодаги “Мастерс”нинг иккинчи босқичида 6/4, 6/2 ҳисобида мағлуб этди.
1 соат 34 дақиқа давом этган учрашувда 33 ёшли Жокович ҳеч қандай эйсни қайд этмади, икки бор қўшхатога йўл қўйди ва тўрт марта брейкни амалга оширди. 19 ёшли Синнер эса битта эйс, иккита қўшхато ва иккита брейк-поинтни қайд этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 - Жокович фойдасига.
Rolex Monte-Carlo Masters мусобақасининг учинчи босқичида Жокович энди британиялик Даниэл Эванс ёки полшалик теннисчи Хуберт Гуркачга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар