21 апр 09:23
Янгиликлар
Теннис
Новак Жокович: Надаль мен ҳақимда бундай гапирмаслиги керак эди
Новак Жокович испаниялик ҳамкасби Рафаэль Надалнинг “сербиялик ғалаба билан овора” деб айтган сўзларига фикр билдирди.
“Надаль нима ҳақида ўйлаётганини билмайман, лекин у ўзи хоҳлаган нарсани айта олади. Мен бирон нарсага берилиб кетганман деб ўйламайман. Ҳа, мен ғалаба қозонмоқчиман, мақсадларим сари бораман ва бу ҳақда гапиришдан қўрқмайман. Кимдир гапи учун жавоб беришга қийналади, лекин мен гапиришдан қўрқмайман.
Бу ёмонми? Ўйлайманки, йўқ. Мен ўзимнинг гапларимга жавоб бераман. Менимча, Надаль мен ҳақимда бундай дейиши керак эмас эди. Ақлдан озган - бу кучли сўз, мен фақат мақсад сари бораман”, - дея Жоковичнинг сўзларини келтирган Tennis Majors.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар