UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

15 янв 19:42
Янгиликлар

Бошқалар

Нуфузли Masters 2023 снукер турнирида финалчилар маълум

Лондон шаҳрида снукер бўйича нуфузли Masters 2023 турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунё рейтингида Топ-16 снукерчилари ўртасида ўтаётган мусобақанинг финалига уч карра жаҳон чемпиони Марк Уильямс ҳамда 2019 йилги жаҳон чемпиони Жадд Трамп йўл олишди.

Рейтингда 7-рақам остида таснифланган Уильямс 1/2 финалда Жек Лисовски (жаҳон рейтингида 12-рақам) устидан 6:0 ҳисобида устун келди. Дунёнинг 4-рақамли снукерчиси бўлиб турган Трамп эса рейтингда ўзидан 10 поғона қуйида бораётган Стюарт Бинэмни 6:1 ҳисобида енгди. Бугун финал учрашуви бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ўтган йили ушбу Masters турнирида 2010 йилги жаҳон чемпиони, австралиялик Нил Робертсон ғалаба қозонганди. У финалда Барри Хокинсни 10:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг