UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

08 окт 12:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нукусда ММА бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланмоқда

Теглар :  ММА
9-10 октябрь кунлари Нукус шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Маълумки, 2020 йил 9 февралда Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CАММАC)га асос солинган.

Нукусда илк бор старт олаётган тарихий чемпионат CАММАC ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Марказий Осиё спорт тарихида биринчи марта ўтказилаётган мазкур турнирда ташкилотга аъзо бўлган 5 та мамлакат вакиллари иштирок этади. Яъни, Ўзбекистон,  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонлик аралаш жанг санъати усталари ғолиблик учун  беллашишади.

Мусобака олдиданНукус шаҳридаги Тадбиркорлар палатаси мажлислар залида Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси вакиллари, чемпионат ҳакамлари, ташкилотчилар иштирокида Матбуот анжумани ўтказилади.

Унда ташкилотчилар ОАВ ходимларини кизиктирган саволларга жавоб беришади. 

9 октябрь куни Нукус шаҳридаги муҳташам “Манеж” спорт мажмуасида Марказий Осиё чемпионатининг илк баҳсларига старт берилади. Чемпионатда спортчилар 52.2 кг, 56.6 кг, 61.2кг, 65.8кг, 70.3кг, 77.1кг, 83.9 кг, 93 кг, 120 кг, ва +120.2 кг вазн тоифаларида кураш олиб боришади. Жанглар 3 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дакика давом этади. Чемпионат дастурига биноан; 

9 октябрь:   

10:00  саралаш жанглари

18:00  Марказий Осиё чемпионатининг очилиш маросими

19:00  ярим финал жанглари

10 октябрь соат 10:30   финал жанглари ва такдирлаш маросими  

Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хумоюншох Зокиров, Бехруз Исроилов, Хусниддин Саттаров, Шукурулло Рустамов, Бехруз Акбаров, Мунис Мўминжонов, Икром Эржанов каби тажрибали спортчилар билан бир қаторда 20 нафар ҳавакор спортчилар ғолиблик учун Нукус спорт майдонидаги мусобақаларда қатнашишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
08 окт 14:00:32
WORKOUT
120+ vazn kerakmas edi shu ortiqcha Musobaqaning 120 gacha bo'agani maqul Ufc dayam shunaqa sportchilar ortiqcha vaznga ega bo'lmaydi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг