UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0

25 фев 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов - Фергюсон интервью вақтида бир-бирларига нима деб таҳдид қилишди?

Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов ва унинг рақиби Тони Фергюсонлар ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.


Спортчилар ушбу тўқнашув енгил вазн тоифасида тарихдаги энг муҳим жанг бўлишига ишонмоқдалар:

Нурмагомедов: 5 март куни мен тарих яратаман. Уни синдираман!

Фергюсон: Сен хеч нимани синдира олмайсан. Фақатгина бир нарса синиши мумкин - сенинг рухиятинг!

Н: У менинг қай даражада кучли эканимни тушунмаяпти. Хеч қачон мендек спортчига тўқнаш келмаган...

Ф: Сен Глейсонга ютқазиб қўйгансан. Мен эса уни биринчи раунддаёқ мағлуб этганман.

Н: Яхши, лекин сен Майкл Жонсон мени ўлдиришини таҳмин қилгандинг. Нима бўлди? Мен жангни муддатидан олдин тугатдим.

Ф: Мен умуман бошқа Майкл Жонсонга қарши жанг қилгандим. Ҳозир уни шунчаки "еб қўяман".

Н: Сен 7 маротаба нокдаунга учрагансан.

Ф: Менга қарши рақиб сифатида чиқиб кўрчи.

Н: Яхши, бир ҳафта қолди. Ким аслида ким эканлигини барча билиб олади! Мен сени синдираман!

Ф: Хеч нима синдира олмайсан. Вазнингга эътиборлироқ бўл.

Н: Менинг вазним идеал ҳолатда. Сен буни ўйлама ва машғулотларни давом эттир.



Ф: Мен 20 йилдан бери жангчиман. Бу йигитчада менга қарши хеч қандай имконият йўқ.

Н:Бир саволим бор. Шунчалик ўзингга ишонар экансан, нима учун жангдан қочишга ҳаракат қилдинг?

Ф: Хеч ким сендан қочаётгани йўқ. Матбуот - анжумани вақтида Дана Уайт мени сендан ажратиб қолган ягона одам бўлди. Сен мураббийинг ўргатган барча гапни гапиришинг мумкин. Мен жангдан қочганим йўқ.

Н: Менга пул керакмас. Мен шу жангни истагандим ва ташкил қилдим.

Ф: Сен хеч нима қилганинг йўқ. Мен кетма-кет тўққизта ғалабага эришдим. Сен бечорани "ўлдираман". Мен сени ҳам худди қолганлардек ютаман. Сенинг 1,9 миллион фолловеринг муддатидан олдин учралган мағлубиятингни кузатиб туради.

Н: Менга бошқа жангларни ҳам таклиф қилишганди. Лекин, мен бунларни рад этдим ва сен билан жанг қилишни истадим. Сен эса кўпроқ пул сўраш орқали жангдан қочишга уриндинг. Чунки, бу охирги жангинг бўлишини тушуниб турибсан. 5 март куни мен сени фаолиятингни ва қўлингни синдираман. Биласанми, нима учун асабийлашяпсан? Чунки, мен тўғри гапиряпман.

Ф: Кел синдир. Мен танамнинг бошқа қисмлари билан ҳам зарба бера оламан. Сен ўзининг биринчи рақамли ҳисоблаяпсанми? Ҳа, сен биринчи рақамли қўрқоқсан.
Сенинг рекординг хеч нимага арзимайди.

Н: Менинг фикримча, бу жанг енгил вазн тоифасидаги энг буюк жанг бўлади!


Эслатиб ўтамиз, спортчилар ўртасидаги жанг 5 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг