UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Барча нима учун Перейра чемпион бўлганлигини тушуниб турибди" - Анкалаев 0 13:57"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди 0 13:36Двалишвили Волкановски билан иккинчи камар учун жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:15UFC Оқ уй майсаси учун 700 000 доллар тўлайди 0 12:54Леннокс Льюис Усикка мағлубиятсиз кетишни маслаҳат берди 0 12:33Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 12:12Осиё рекордини янгилаган Наврўза Ахматова Жаҳон чемпионати совриндори! 0 11:51Рамазон Темиров: "Аллоҳдан қўрқинг!" 0 11:30Аманда Анисимова Пекин WTA 1000 1/2 финалида 0 11:09Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди 0 10:48Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди 0 10:28Ҳасанбой Дўсматов мексикалик тажрибали боксчига қарши жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:07Тўққиз нафар боксчи қизларимиз III "МДҲ ўйинлари" медалларини нақд қилишди 0 09:46Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди 0 09:25Достон Бозоров: "LFA, PFL каби Лигалардан таклифлар бор, ҳозир UFC билан музокара кетяпти" 0

14 дек 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов йил якунларига кўра топ-5 спортчилар сафидан жой олди

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 2018 йилда дунёнинг энг машҳур спортчилари рўйхатига киритилди.

Google компанияси берган ҳисоботга кўра, якунланиб бораётган 2018 йилда энг кўп “қидирув” берилган спортчилар  рўйхатида Хабиб Нурмагомедов бешинчи ўринни банд этган. Конор Макгрегор эса ўнинчи поғонадан жой олган. 

Қизиғи шундаки, Google тизимида энг кўп изланган спортчи бу баскетбол юлдузи Тристан Томпсон бўлган. Кейинги ўринларда футболчи Алексис Санчес, тоғ чанғи спорти вакиласи Линдси Вонн ҳамда сноубордчи Шон Уайт бормоқда. 

Google Россия ҳудудида Хабиб Нурмагомедов биринчи ўринда эканлигини қайд этган. Конор Макгрегорга эса рейтингнинг тўққизинчи поғонасидан жой теккан. Жорий 2018 йилда Россияда йил воқеаси сифатида танланганлар рўйхатида Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг тўртинчи ўринда зикр этилган. Россиядаги жаҳон чемпионати шубҳасиз биринчи ўринни эгаллаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг