27 авг 16:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг
UFCнинг жангчиси, хитойлик Сонг Ядонг россиялик Умар Нурмагомедов билан жангда ғалаба қозонса, чемпионлик камари учун даъвогарга айланишига ишонч билдирди.
Жанг 29 август куни Хитойнинг Шанхай шаҳридаги UFC Fight Night 286 турнирида бўлиб ўтади.
"Ҳамма Умар энг яхши жангчи эканини билади. Агар уни мағлуб этсам, UFC менга албатта чемпионлик жанги беради. Ўзимга ишонаман ва бу жангда ғалаба қозонишим мумкинлигига ишонаман.
Ҳозир мен учун энг қулай вақт. Кўплаб кучли жангчиларга қарши жанг қилдим ва катта тажриба орттирдим. Бу жангга ҳар томонлама тайёрман. Машғулот йиғиним ҳам жуда яхши ўтди: уни Team Alpha Male жамоасида бошладим, ундан олдин эса Грузияда қарийб икки ҳафта давомида кураш бўйича тайёргарлик кўрдим", — деди Ядонг.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар