17 мар 13:50
Янгиликлар
Нурсултон Рўзибоев боксдаги жангини танқид қилганларга жавоб қайтарди
«Аслида мен ММА жангчисиман. Бироқ боксга қизиққаним учун рингга чиқдим. Кейин менга бу жанг дебют бўлди ва рақибим деярли 40 та жанг ўтказган экан. Дебют қилиб туриб, 10-0, 20-0 натижали боксчига қарши рингга кўтарилмайманку. Шундай боксчилар менга қарши ММА дебют қилиб кўрсин. Мен боксда 20-0 натижага эришган боксчига қарши октагонга кўтарилишга тайёрман. Мен боксда янгиман ва мен рингга ишлаб кўрдим. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Рақибим ҳақида гапирсам, у кучсиз эмас эди. Натижалари ҳам ёмон эмас. Ўзи аслида менга боксда дебют қиладиган боксчини беришлари керак эди. Танқидчилар доим бўлади. Мен билан уришаман деган манаман боксчиларга қарши ММАда жанг қиламан. Уни октагонда дебюти бўлади, мени эса ўзим билан жангим бўлади. Қисқаси, менга бу жанг катта фойдаси бўлди»,-деди Нурсултон.
Фикрлар