UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:38"Навбаҳор"га икки бразилиялик ҳимоячи келмоқда 0 17:17"Болалигимда одамларга ёрдам беришни истардим, энди эса пул учун уларни дўппослаяпман" - Жон Жонс 0 16:52Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида гапирди: улар қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор 0 16:24Арман Царукян: "Махачев яхши зарбадан сўнг жанг режасини унутиб юборади" 0 16:01Моуриньо Португалияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди 0

12 апр 16:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев рақибининг ўзгаргани, укасининг нокдаунга тушиб қолгани ва кейинги жанг ҳақида гапирди + ВИДЕО

Нурсултон Рўзибоев Тошкентга қайтиб келди.

Бир неча кун аввал Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган WEF Global турнирида ғалаба қозонган ака-ука Рўзибоевлар ҳамда Камолиддин Мамажонов бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди. Оlamsport.com сайти ижодкорлари жангчиларни кутиб олиш жараёнида иштирок этди ҳамда улар билан қисқа интервьюлар уюштирди. Қуйида Нурсултон Рўзибоевнинг ўзгарган рақиби, нокдаунга тушиб қолган укаси ва кейинги жанг ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Аввалига бразилиялик Соуз Сильвага қарши октагонга чиқишим керак эди. Лекин у кела олмаганлиги сабабли жангдан 3-4 кун аввал рақиб ўзгарди. Павел Басатскийнинг жангларини кўриб чиқдик. Ўзимизга қулай бўлганлиги учун бу рақибни қабул қилдик.

Укамнинг нокдаун ҳолатига тушиб қолганлиги? Бу жуда тез содир бўлди. Машрабжон «стойка»да ишлаётган эди. Курашга кир деб кўрсатма бергунимизча зарба ўтказиб юборди. Лекин тезда ўзига келиб олди. Ўша вақтда нимани ҳис қилганимни ҳозир тасвирлаб беролмайман. Шогирдларимиз октагонга чиқиб калтак еса, қанчалик куйинамиз...Бу укамиз, бундай вазиятда ака учун жуда қийин бўлади.

Рақиб тасдиқланиб, жанг куни яқинлашгунга қадар бемалол бўласиз. Бироқ ўша куни укангизни уруштиргингиз ҳам келмай қолади. Бир-икки марта кучли рақиб билан жанг қилдириб адашдик. Энди, Ин Шаа Аллоҳ, тайёргарликни кучайтириб ўзи билан тенг даражали рақибга қарши қўямиз.

Боксда яна жанг қиламанми? Ўзи Рамазон ойида жанг қилиш ниятим йўқ эди. Лекин белгилаб қўйилгани учун мажбур бўлдим. Кейинги жангим Рамазон ойидан кейин бўлади. Агар бу ўхшамаса, 3-4 ой ўқув-йиғин машғулоти учун бошқа жойга кетишим керак», - деди «Black» Рўзибоев.


Сарвиноз Рахмонқулова ва Ботир Турсунбоев тайёрлади


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг