UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

17 янв 07:44
Янгиликлар

Дзюдо

"Очиқ эшиклар куни" 600 нафардан зиёд ёш дзюдочиларни бирлаштирди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон дзюдо федерацияси залида 2005-2011 йилларда туғилган дзюдочилар ўртасида ўзига хос кичик турнир ташкил этилди.

Эътиборлиси, "Очиқ эшиклар куни" номи остида ўтказилган ушбу беллашувларда Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри, Чирчиқ ҳамда пойтахтимиздаги олимпия захиралари мактаб интернати жамоаларининг ёш дзюдочилари татамида ўз истеъдодларини намойиш этишди.

Хабарингиз бор, 2025 йил мамлакатимиз ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Бугунги тадбир учун айнан бўлажак қитъа ўйинларида қатнашиши мумкин бўлган ёш тоифаси ҳам танлаб олинган эди. Мақсад - шу каби турнирлар, фестиваллар орқали ёш дзюдочиларни пишитиб бориш, катта мусобақаларга тайёрлаш.

Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақа ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Буни иштирокчиларнинг сони ҳамда географияси ҳам тасдиқлайди. Бир вақтнинг ўзида 600 нафардан зиёд ёшлар татамида беллашишди.

Шунингдек, бу кичик турнирни ўтказишдан кўзланган мақсад - ёшлар ўртасида дзюдони оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини спорт орқали қарор топтириш, шу йўналишдаги Президент фармонларининг ижросини таъминлашдан иборат. Тошкент шаҳрида тест шаклида ўтказилган мусобақа энди вилоятларда ҳам ташкил этилади. 

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг