UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0

29 ноя 16:19
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Ўзбекстон клубларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари қай даражада?

Жорий мавсум мамлакатимиз шарафини тўртта жамоа ҳимоя қилмоқда.

Осиё Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумида жами 40 та жамоа иштирок этмоқда. Плей-офф босқичига эса 16 та жамоа йўлланмани қўлга киритади. 

Жамоалар одатдагидек, ғарбий ва шарқий минтақаларга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Иккала минтақа ҳам ҳар бири тўрт жамоадан иборат беш гуруҳни ўз ичига олади. Плей-офф босқичига гуруҳ ғолиблари, шунингдек, ҳар бир минтақадаги беш гуруҳдан энг яхши натижа қад этган учта иккинчи ўрин соҳиби йўл олади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клублар ғарбий минтақада кураш олиб боради.

Айни дамда ушбу минтақага мансуб гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаб турган жамоалар қуйидагича кўрсаткичга эга бўлиб турибди:

Келинг, Ўзбекистон клубларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятилари билан танишамиз.

6-тур
"А" гуруҳи
"Пахтакор" — "Ал Файҳа"

"Аҳал" — "Ал Айн"

Ушбу гуруҳда Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, тошкентликлар 7 очко жамғарган ҳолда ушбу ўриндагилар орасида энг ёмон кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Шундай экан, "Пахтакор"га 6-турдаги ғалаба ҳам ёрдам бера олмаслиги мумкин. Тошкентликлар ғалаба қозониш билан бирга, бошқа гуруҳдаги иккинчи ўринни эгаллаб турган клубларнинг натижаларини кутишга мажбур. Айни дамда "шерлар"дан яхшироқ натижа қайд этиб турган "Персеполис" ва "Шаржа" бунинг учун ғалаба қозонмаслиги даркор. 

Агарда бошқа иккинчи ўрин эгалари дуранг қайд этган тақдирда ҳам "B" гуруҳида 7 очко билан учинчи ўринда турган "Ал Садд" (тўплар нисбати — +4) "Насаф"дан устун келадиган бўлса, тўплар нисбати бўйича "Пахтакор"дан (тўплар нисбати — 0) ўзиб кетиши мумкин. Қатарликлар "Насаф"ни иккита ва ундан кўп гол эвазига мағлуб этган тақдирда эса қаршиликлар тўплар нисбатига кўра "Пахтакор"дан ортда қолиб, мусобақа билан хайрлашиши мумкин.

"С" гуруҳида эса "Сепаҳон"нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти юқорироқ. Сабаби, эронликларда тўплар нисбати +9 ни ташкил этади. "Эйр Форс" билан очколари тенг бўлган тақдирда ҳам ўзаро ўйинларга кўра ироқликлардан 4 очко тортиб олган. "Пахтакор" сўнгги турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган тақдирда "Сепаҳон"нинг тошкентликлардан ортда қолиши учун камида 9 та гол фарқи билан мағлубиятга учраши талаб этилади.

"D" гуруҳида "Навбаҳор" иккинчи ўрин масаласини ҳал қилган. "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда мамлакат чемпионатидаги таъқибчисини ортда қолдириши учун наманганликлар сўнгги турда камида 4 та тўп фарқи билан ютқазиши талаб этилади. 

"E" гуруҳида ҳам "Персеполис" иккинчи поғонадан қимирлай олмайди. Эрон клуби ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа қайд этиши сўнгги турда ғалаба қозона олган "Пахтакор" учун етарли бўлади.


"B" гуруҳи

Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Сўнгги турдаги ғалаба қаршиликларни гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олишини таъминайди. 


Дуранг қаршиликларни иккинчи ўринга тушириб юбориши мумкин. Сабаби, 2-ўриндаги "Шаржа" сўнгги турда гуруҳ аутсайдери "Ал Файсали" меҳмони бўлади ва 3 очко қўлга киритган тақдирда ўзаро ўйинларга кўра ("Шаржа" ўзаро ўйинларда "Насаф"дан тўрт очко тортиб олган) ўзбекистонликлардан ўзиб кетади. 

Шундай ҳолатда "А" гуруҳида 2-ўрин учун курашаётган "Пахтакор" ва "Ал Файҳа" қандай ҳисобда ғалаба қозонишидан қатъи назар "Насаф"дан ўзиб кета олмайди. "С" гуруҳида "Сепаҳон"ни дуранг ҳам қаршиликларни тўплар нисбатига кўра ортда қолдириш учун етарли бўлади. Мағлубият эса аксинча кўриниш ҳосил қилади. 

"D" гуруҳидаги "Навбаҳор" сўнгги турда ғалаба қозонса, "Насаф"ни ортда қолдиради. Агарда дуранг қайд этса, урилган голлар инобатга олинади, сабаби икки жамоанинг тўплар нисбати +4 ни ташкил этади. Мағлубият эса наманганликларни қаршилклардан пастроқда жойлашишига мажбур қилади.

"E" гуруҳида "Персеполис" "Насаф"дан ўзиб кетиши учун камида 4 та тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Қолган ҳолатда эронликлар "аждарлар"дан пастроққа шўнғийди.

"Насаф" мағлубиятга учраган тақдирда биратўла учинчи ўринга тушиб кетиши мумкин. Бунинг учун "Ал Садд" камида иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониши ҳамда "Шаржа"нинг уч очкога эга бўлиши талаб этилади. "Насаф" битта тўп фарқи билан мағлубиятга учраган ва "Шаржа" ғалаба қозонган тақдирда қаршиликлар ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгайллайди. Шундай ҳолатда "А" гуруҳидаги "Пахтакор" "Насаф"дан яхшироқ натижа қайд этиши учун камида учта тўп фарқи билан рақибидан устун келиши керак. "Ал Файҳа" қандай ҳисобда муваффақият қозонган тақдирда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдларидан ортда қолади. 

"С" гуруҳидаги "Сепаҳон" "Насаф"дан ортда қолиши учун камида 7 та тўп фарқи билан ютқазиши талаб этилади. Қолган барча ҳолатда улар устунликка эга бўлишади.


"C" гуруҳи

Ўзбекистоннинг ОКМК клуби охирги турда қандай натижа қайд этишидан қатъи назар кейинги босқичга чиқа олмайди. 

Айни дамда гуруҳда иккинчи бўлиб турган Эроннинг "Сепаҳон" клуби охирги турда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб эта олса, пешқадамга айланди, мағлуб бўлган Саудия Арабистони клуби ҳам кейинги босқичга йўл олади. Дуранг натижа ҳам эронликларга плей-офф учун катта эшик очади, чунки жамоанинг тўплар нисбати бошқа рақобатчиларига қараганда анча яхши. Мағлубият эса "Сепаҳон"ни турнирни тарк этиши билан якунланиши мумкин, бунинг учун қолган иккинчи ўрин соҳибларининг ғалаба қозониши талаб этилади. "Эйр Форс" сўнгги турда ОКМКни мағлуб этса, "Сепаҳон" билан очколари тенглашиб олади, бироқ ўзаро ўйинлар натижасига кўра Ироқ клуби юқорига кўтарила олмайди.


"D" гуруҳи

"Ал Ҳилол" — "Нассажи Мозандарон"

"Мумбай Сити" — "Навбаҳор"

Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" клуби энг яхши иккинчи ўринлар орасида иккинчи бўлиб турибди. Наманганликлар сўнгги турда ғалаба қозонса, бошқа иккинчи ўрин эгалари қандай натижа қайд этишидан қатъи назар плей-офф йўлланмасини қўлга киритади. 

Наманганликлар дуранг ўйнаган тақдирда "А" гуруҳидаги "Пахтакор" ёки "Ал Файҳа" исталган ҳисобда ғалаба қозонган тақдирда ҳам "лочинлар"дан ўзиб кета олмайди. 

"B" гуруҳида "Шаржа" ғалаба қозониб, иккинчи ўринни эгаллаган тақдирда "Навбаҳор"дан ўтиб кетиши мумкин. Бунинг учун амирликлар камида 5та тўп фарқи билан устун келиши талаб этилади. Ушбу гуруҳ пешқадами "Насаф" дуранг ўйнаб, 2-ўринга тушган тақдирда очколар бўйича "Навбаҳор" билан деярли бир хил кўрсаткичга эга бўлади (иккала жамоада ҳам тўплар нисбати +4 ни ташкил этади), бундай ҳолатда урилган голлар сони инобатга олинади. Агарда қаршиликлар мағлубиятга учраса ёки "Ал Садд" икки ва ундан кўпроқ гол фарқи билан ғалаба қозонган ҳолда 2-ўринни эгаллаган тақдирда ҳам Самвел Бабаян шогирдларидан қуйироқда жойлашади.

"C" гуруҳида "Сепаҳон"га ғалаба ёки дуранг "Навбаҳор"дан юқорироқда бўлишини таъминлайди. Мағлубият эса аксинча кўриниш ҳосил қилади.

"E" гуруҳида "Персеполис" камида 4 та тўп фарқи билан рақибидан устун келган тақдирда "Навбаҳор"дан ўзиб кетади. Қолган барча ҳолатда "Навбаҳор" устунликка эга бўлади.



Водий жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган тақдирда "А" гуруҳидаги "Пахтакор" ундан ўзиши учун камида учта гол фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. "Ал Файҳа" эса ҳар қандай ҳолатда "Навбаҳор"ни ортда қолдира олмайди.

"B" гуруҳи "Шаржа" ғалаба қозониб, 2-ўринга эга чиққан тақдирда юқорига кўтарилади. "Насаф" эса биттадан кўп тўп фарқи билан ютқазиб, 2-ўринга шўнғиса, маҳаллий чемпионатдаги рақибидан ҳам пастга тушади. Қолган барча ҳолатдаги натижа "Насаф"нинг устунлигини таъминлайди. "Ал Садд" ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба билан 2-ўринни эгаллаган тақдирда "Навбаҳор"ни кўрсаткичлар бўйича ортда қолдиради.

"C" гуруҳида "Сепаҳон" "Навбаҳор"ни ўтказиб юбориши учун камида 7 та тўп фарқи билан мағлуб бўлиши талаб этилади. Қолган барча ҳолатлар эронликларга устунлик тақдим этади.

"E" гуруҳида "Персеполис" исталган ҳисобда зафар қучган тақдирда "Навбаҳор"дан ўзиб кетади. Қолган барча ҳолатда жамоа мазкур рақибидан илдамлай олмайди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг