UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0 15:37Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди 0 15:11БУМ! Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган Фрэнк Санчесни жангга чорлади! 0 14:42"Муносиб рақибсиз, ҳақиқий ғалаба йўқ". Кеттерол жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирди 0 14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

30 дек 01:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Octagon 68. Чемпион Анвар Абдуллаевнинг тажрибали рақибга қарши жанги тўлиқ давом этди

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ММА бўйича узоқ кутилган Octagon 68 мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг марказий жанги ўта енгил вазн тоифасида Лига чемпиони бўлиб турган ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Анвар Абдуллаев (9-0) ҳамда Interim (вақтинчалик чемпионлик камари) соҳиби, Озарбайжон вакили Фарид Алибабазаде (13-8-1) ўртасида кечди.

5 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди ва унда Абдуллаев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани ўзиники қилди.

Бу Сурхондарёда туғилган Абдуллаев учун иккинчи ҳимоя жанги эди. У 2023 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Octagon 53 турнири доирасида бошқа бир озарбайжонлик спортчи — Рояль Лейлизадени мағлуб этиб, илк бор камарини ҳимоя қилганди. Таъкидлаш жоиз, Анвар ҳар икки ҳимоя жангини озарбайжонлик спортчиларга қарши ўтказиб, ғалабага эришди.

Ёдингизда бўлса, 30 ёшли Фарид Алибабазаде 2023 йилда MPL 10 турнири доирасида кейинчалик UFC'га ўтган ўзбекистонлик Рамазон Темиров билан юзма-юз келганди, улар кейинчалик камар учун жанг қилиши айтилганди, бироқ бу ҳозирча амалга ошмади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг