UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 янв 09:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилхон Камолов Эркебулан Токтарга қарши жангдан кейин фаолиятини якунлашини айтди, бунинг сабаби маълум

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Одилхон Камолов Octagon 54 мусобақасига ташриф буюрди.

У мусобақа давомида бўлажак рақиби, қозоғистонлик Эрекбулан Токтар билан юзма-юз келди. Ҳамюртимиз мазкур жараёнда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган жангда ҳам кўрдик, кўп гапирган ёки башорат қилган эмас, сабабини қилган одам ғалаба қозонди. Жисмоний ҳолатим тайёр бўлгани учун бу жангни қабул қилдим. Эркебуланга бу реванш жангини бераман, деб ваъда берган эдим, ваъдамнинг устидан чиқдим. Худо хоҳласа, соғ бўлиб турсак, март ойида чиройли жанг кўрсатамиз.

Яна бир гапни айтиб ўтишим керак. Бу йўлни Дилшод Умиров (Дитто) билан бошлаган эдим. Март ойидаги жангим фаолиятимдаги охиргиси бўлади. Эркебулан Токтарга қарши жанг - мен учун сўнгги жанг бўлади", - деди Камолов.

Маълумот ўрнида, Одилхон Камолов ва унинг менежери Дилшод Умиров ўртасидаги муносабатларда яқинда мунозара ўтгани маълум бўлди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро видео мурожаатлар намойиш этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг